Воқеалар
Ҳисоб палатаси томонидан Олий таълим тизимида олиб борилаётган ўрганишлар тўғрисида
Ҳисоб палатасининг 2021 йилдаги назорат ишлари режасига мувофиқ Олий таълим тизимида олиб борилаётган ислоҳотларнинг натижадорлиги ҳамда 2017-2020 йилларда ажратилган маблағлардан самарали фойдаланганлиги юзасидан ўрганиш ўтказилмоқда.
24 Июн 2021
ДАВЛАТ БЮДЖЕТИНИНГ 2020 йиЛДАГИ ИЖРОСИ ТЎҒРИСИДАГИ ҲИСОБОТ ТАШҚИ АУДИТДАН ЎТКАЗИЛДИ
Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 167-моддаси ҳамда “Ўзбекистон Республикасининг Ҳисоб палатаси тўғрисида”ги Қонунининг 24-моддасига асосан Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2020 йилдаги ижроси тўғрисидаги йиллик Ҳисобот ташқи аудит ва баҳолашдан ўтказилди.
10 Май 2021
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси томонидан сиёсий партияларга молиявий ва бошқа маблағларнинг келиб тушиши ҳамда бу маблағлардан мақсадли фойдаланилиши текширилди
Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг Ҳисоб палатаси тўғрисида”ги ҳамда “Сиёсий партияларни молиялаштириш тўғрисида”ги Қонунларига асосан, Ҳисоб палатаси сиёсий партияларга молиявий ва бошқа маблағларнинг келиб тушиши ҳамда сиёсий партияларнинг улардан белгиланган мақсадда фойдаланиши устидан назоратни Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси амалга оширади.
20 Апрел 2021
ДАВЛАТ ТАШҚИ ҚАРЗ МАБЛАҒЛАРИНИ ЖАЛБ ҚИЛГАН ҲОЛДА АМАЛГА ОШИРИЛГАН ЛОЙИҲАЛАРНИ НАЗОРАТ ВА ТАҲЛИЛ ҚИЛИШ ИШЛАРИ ДАВОМ ЭТТИРИЛМОҚДА.
Охирги йилларда мамлакатимизда кенг кўламли ислоҳотлар олиб борилаётган бир пайтда, кенг жамоатчилик эътиборида бўлган ташқи қарз маблағларидан самарали фойдаланиш масаласи бугунги куннинг долзарб вазифаларидан бўлиб қолмоқда.
12 Апрел 2021
Ҳисоб палатасининг 2020 йилги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси доирасида Ҳисоб палатасининг 2020 йилги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи кўриб чиқилди.
7 Апрел 2021
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатларнинг олий молиявий назорати органлари раҳбарлари Кенгашига аъзо бўлди
2017−2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг Ҳаракатлар Стратегиясидаги устувор йўналишларига мувофиқ, мамлакатимизни халқаро муносабатлардаги ўрни ва ролини ошириш ҳамда халқаро нуфузини мустаҳкамлаш мақсадида Ҳисоб палатаси томонидан халқаро ҳамкорлик борасида амалий ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, Олий молиявий назорат органлари ҳалқаро ташкилотларига аъзо бўлиш ва ҳамкорликни йўлга қўйиш ишлари амалга оширилмоқда.
26 Март 2021
ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ ҚИБРАЙ ТУМАНИДА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ “ТАБИИЙ ГАЗ НАЗОРАТИ ВА ҲИСОБИНИНГ АВТОМАТЛАШТИРИЛГАН ТИЗИМИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ” ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА ОШИРИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА”ГИ ҚАРОРИ ИЖРОСИ ЎРГАНИЛДИ
Тошкент вилоятининг Қибрай туманида Ҳисоб палатаси, газ таъминоти корхоналари ва «Ўзнефтгазинспекция» мутахассисларидан ташкил топган ишчи гуруҳ вакиллари, давлат раҳбари Қарорида белгиланган мақсад ва вазифалар ижросини ўргандилар. Жисмоний ва юридик шахслар томонидан «зангори ёқилғи»дан оқилона фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилди. Шуни таъкидлаш керакки, Тошкент вилоятининг Қибрай туманида 52,6 мингдан ортиқ табиий газ истеъмолчиси мавжуд бўлиб, айни пайтда уларни 46,2 мингдан зиёд қисмига «ақлли» ҳисоблагичлар ўрнатиб бўлинди. Уларнинг аксарияти аллақачон газни ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимига уланди ва бу Қибрай тумани ҳудудида янги тўлов интизоми шаклланганлигини англатади.
24 Феврал 2021
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг 2021 йил учун назорат ишлари йиллик дастури тасдиқланди.
Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг Ҳисоб палатаси тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ Ҳисоб палатасининг 2021 йил учун назорат ишлари йиллик дастури тасдиқланди.
27 Январ 2021
Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида истеъмолчиларнинг электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларига риоя этилиши ўрганилди
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 сентябрдаги 594-сонли қарорига мувофиқ, республикада электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш ишлари жадал суръатларда олиб борилмоқда.
4 Январ 2021
Воқеалар
Дш | Сш | Чш | Пш | Жм | Шн | Як |