МДҲ мамлакатларида аудит стандартларини ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳининг XVIII йиғилиши

МДҲга аъзо давлатлар Олий аудит органларининг давлат молиявий назорати (аудити) стандартларини ишлаб чиқиш бўйича Ишчи гуруҳининг навбатдаги XVIII йиғилиши бўлиб ўтди.

Онлайн форматда ўтган йиғилиш Қозоғистон Республикаси Республика бюджети ижросини назорат қилиш Ҳисоб қўмитаси томонидан ташкил этилди. Унда Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг масъул ходимлари иштирок этди.

 

 

Учрашувда давлат сиёсатининг молиявий назоратга таъсирини баҳолаш бўйича МДҲ га аъзо мамлакатлар тажрибаси муҳокама қилиниб, фикр алмашилди.

 

 

Ушбу мамлакатларда консолидациялаштирилган молиявий ҳисоботларни текшириш амалиётининг энг диққатга сазовор жиҳатлари кўриб чиқилди. Услубий ишларнинг устувор йўналишларини аниқлаш мақсадида қатнашчилар орасида сўров ўтказиш бўйича келишувга эришилди.

Шунингдек, Ишчи гуруҳнинг кейинги фаолиятига оид бир қатор бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди.

 

 

Маълумот ўрнида:

МДҲга аъзо давлатлар Олий аудит органларининг давлат молиявий назорати (аудити) стандартларини ишлаб чиқиш бўйича Ишчи гуруҳининг йиғилишлари мунтазам равишда ўтказиб келинмоқда. Ушбу ишчи гуруҳ томонидан 2023 йил оҳирига қадар 50 га яқин чора-тадбирлар кўзда тутилган. 

 

29 Апрел 2022

Воқеалар

Воқеалар тақвими
Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Фотогалерея