Раҳбарият
Бобоев Адиз Музафарович
Ҳисоб палатаси раиси
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 29 январдаги ПФ-21-сонли Фармони билан Адиз Музафарович Бобоев Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раиси лавозимига тайинланди.
Адиз Бобоев 1972 йил Бухоро вилоятида туғилган.
1993 йил Тошкент халқ хўжалиги институтини “Иқтисодий ва ижтимоий режалаштириш” мутахассислиги бўйича тамомлаган.
1993-2002 йилларда Бухоро вилояти ҳокимлиги молия бошқармаси мутахассиси, 2-тоифали мутахассиси, етакчи мутахассиси, бўлим бошлиғи ўринбосари, бўлим бошлиғи лавозимларида фаолият олиб борган.
2002-2007 йилларда эса Бухоро вилояти ҳокимлиги молия бошқармаси бошлиғи ўринбосари – жамланма бюджет бўлими бошлиғи, бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган.
2008-2010 йилларда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси ижро этувчи дирекцияси Даромадларни прогнозлаштириш бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган.
2010-2012 йилларда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат бюджети бош бошқармаси Даромадларни режалаштириш ва жамланган бюджет тушумларини таҳлил қилиш бўлими бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаган.
2012-2017 йилларда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича жамғармаси ижро этувчи дирекцияси ижро этувчи директори ўринбосари, кейинчалик Бюджетдан ташқари таълим ва соғлиқни сақлаш муассасалари моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси ижро этувчи директори ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган.
2017-2019 йилларда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Инвестициялар бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
2019-2020 йилларда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат ривожлантириш дастурларини молиявий таъминлаш департаменти директори лавозимида ишлаган.
2020-2023 йилларда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири ўринбосари лавозимида ишлаган.
2023-2024 йилларда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари лавозимида ишлаган.
Абдуллаев Меҳриддин Раззоқович
Ҳисоб палатаси раисининг биринчи ўринбосари
Меҳриддин Абдуллаев 1969 йил Бухоро вилоятида туғилган.
1993 йил Тошкент давлат иқтисодиёт универститетини иқтисодчи-математик мутахассислиги, 2005 йил Тошкент давлат юридик институтини ҳуқуқшунос мутахассислиги бўйича тамомлаган.
М.Абдуллаев 1993-1994 йилларда Марказий банк Жондор тумани бўлими бош иқтисодчиси лавозимида иш фаолиятини бошлаган.
1994-1997 йилларда “Пахта-банк” акциядорлик-тижорат банки Жондор бўлими етакчи мутахассиси ва бош мутахассиси лавозимларида фаолият олиб борган.
1997-2003 йилларда “Асака” давлат акциядорлик-тижорат банки Бухоро вилоят филиали бошқарувчиси ўринбосари, филиал бошқарувчиси лавозимида фаолият олиб борган.
2003-2006 йилларда Марказий банк Бухоро вилояти бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.
2006-2010 йилларда Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.
2010-2012 йилларда Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ижрочи директори лавозимида фаолият олиб борган.
2012-2015 йилларда Ўзбекистон Республикаси Молия вазири ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган.
2015-2016 йилларда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси ижро этувчи директори лавозимида ишлаган.
2016-2017 йилларда Бухоро вилояти ҳокимининг маъмурий масалалар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш, ўзини ўзи бошқариш органлари ва ёшлар сиёсати бўйича биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.
2017-2017 йилларда Бухоро вилояти ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.
2017-2020 йилларда Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раисининг ўринбосари ҳамда раиснинг биринчи ўринбосари лавозимларида ишлаган.
2020 йилдан тайинловга қадар “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси лавозимида ишлаб келган.
Хорижий стажировкалар:
Банк-молия ва нефт-газ соҳасида Испания, Австрия, Бельгия, Буюк Британия, АҚШ, Россия каби давлатларда стажировкалар амалга оширган.
Республика ва хорижий журналларда 7 та илмий нашрларга эга. Халқаро илмий-техник конференцияларда фаол иштирок этади.
Унинг раҳбарлигида
2022 йилда синтетик маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича кенг кўламли лойиҳа- Uzbekistan GTL заводи амалга оширилди ва фойдаланишга топширилди.
“Композицион дизель ёқилғиси таркиби” (IAP 07328) ихтиросига муаллиф сифатида патент олган.
МИРЗАЕВ САРДОР АЛИШЕРОВИЧ
Ҳисоб палатаси раиси ўринбосари
Сардор Мирзаев 1985 йилда Фарғона вилояти туғилган.
2005 йилда Тошкент молия институтини тамомлаган.
С. Мирзаев 2005 йилда "Tanner Ltd" қўшма корхонаси қимматли қоғозлар бўйича мутахассис бўлиб ишлаган.
2005-2007 йилларда "Банклараро савдо тизими" МЧЖ ҳисоб клиринг департаменти бошлиғи в.б. бўлган.
2007-2009 йилларда Фарғона тумани ҳокимлиги молия бўлими бюджет ижроси ҳисоби ва ҳисоботи сектори бошлиғи-бош ҳисобчиси бўлиб ишлаган.
2009-2013 йилларда Фарғона вилоятидаги Назорат-тафтиш бошқармаси бюджет интизомига риоя этилишини назорат қилиш бўлими 1-тоифали назоратчи-тафтишчиси, бош назоратчи-тафтишчиси, бўлим бошлиғи ўринбосари сифатида фаолият юритган.
2013-2014 йилларда Молия вазирлиги Назорат-тафтиш бош бошқармаси бош назоратчи-тафтишчиси бўлган.
2014-2016 йилларда Фарғона вилоятидаги Назорат-тафтиш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари-бюджет интизомига риоя этилишини назорат қилиш бўлими бошлиғи бўлиб хизмат қилган.
2016-2021 йилларда Ҳисоб палатаси маҳаллий бюджетларни шакллантириш ва ижро этиш гуруҳи инспектори, етакчи инспектори, қўшимча даромад манбаларини аниқлаш ва харажатларни таҳлил қилиш ахборот-таҳлил шўъбаси бош инспектори лавозимида фаолият юритган.
2021-2022 йилларда эса Ҳисоб палатаси Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, адлия, прокуратура, судлар ва бошқа харажатларни аудит қилиш шўъбаси мудири бўлиб ишлаган.
2022 йилда Ҳисоб палатаси Ижтимоий соҳа ва аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш харажатларини аудит қилиш шўъбаси мудири лавозимида фаолият юритган.
2022-2023 йилларда "Ўзбекнефтгаз" акциядорлик жамияти бошқарув раисининг иқтисодиёт ва молия бўйича ўринбосари бўлиб меҳнат қилган.
2023-2024 йилларда Ҳисоб палатаси Ижтимоий соҳа ва аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш харажатларини аудит қилиш шўъбаси мудири бўлган
2024 йил 24 сентябрда Президент Фармони билан Ҳисоб палатаси раиси ўринбосари лавозимига тайинланган.
АЛЛАБЕРГАНОВ АТАБЕК ВАЛИДЖАНОВИЧ
Ҳисоб палатаси раиси ўринбосари
Атабек Аллаберганов 1977 йилда Хоразм вилоятининг Урганч шаҳрида туғилган.
1999 йилда Урганч давлат университетини тамомлаган. Иқтисод фанлари соҳасида фалсафа доктори (PhD).
2000-2004 йилларда Урганч шаҳар Давлат солиқ инспекцияси Маҳаллий ва бошқа турдаги солиқлар бўлими участка инспектори, Тадбиркорларни солиққа жалб қилиш ва участка инспекторлари шўъбаси, Ҳуқуқий шахслардан бюджетга тўловлар ундирилишини назорат ва таҳлил қилиш бўлими, Солиқ тўловчилардан ҳисобот қабул қилиш шўъбаси инспектори бўлиб ишлаган.
2004-2007 йилларда Урганч шаҳар Давлат солиқ инспекцияси Ҳуқуқий шахсларни солиққа тортиш тортиш ва Боқимандаларни таҳлил қилиш шўъбалари бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
2007-2010 йилларда Урганч шаҳар Давлат солиқ инспекцияси Солиқ тушумларини ҳисобга олиш, таҳлил ва солиқ статистикаси бўлими бошлиғи бўлган.
2010-2015 йилларда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Юридик шасхларга солиқ солиш бош бошқармаси Йирик солиқ тўловчилар мониторинги бошқармаси Акциз ва қўшилган қиймат солиқлари тушумларини мониторинг қилиш бўлими бошлиғи бўлиб меҳнат қилган.
2015-2017 йилларда - Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Ахборот-таҳлил бош бошқармаси Ахборот таъминоти бошқармаси Ташқи манбалардан маълумотлар базасини шакллантириш ва мониторинг қилиш бўлими бошлиғи ва Солиқ солиш методологияси бошқармаси бошлиғи бўлган.
2017-2018 йилларда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Методология ва солиқ органларини модернизация қилиш бошқармаси бошлиғи, Қўшилган қиймат солиғи маъмуриятчилиги бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
2018-2019 йилларда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Солиқ ва божхона ислоҳотларини амалга ошириш соҳасида қонунчилик ва Иқтисодий соҳада қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси катта прокурори бўлган.
2019 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девони етакчи инспектори бўлиб меҳнат қилган.
2019-2020 йилларда Президент Администрацияси Ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш департаменти етакчи инспектори сифатида иш олиб борган.
2020-2024 йилларда Ўзбекистон Республикаси Кадастр агентлиги директорининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
2024 йил 24 сентябрда Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раиси ўринбосари бўлиб тайинланган.
Солиқ хизматининг I-даражали маслаҳатчиси унвонига эга
“Шуҳрат” медали совриндори
Воқеалар
Дш | Сш | Чш | Пш | Жм | Шн | Як |