Узоқни кўзлаган халқаро ҳамкорлик

Халқаро алоқаларни ривожлантириш Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг устувор мақсадларидан бири ҳисобланади.

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев томонидан ташқи сиёсатда нуфузли халқаро ташкилотлар ва молиявий институтлар билан кўп томонлама муносабатлар ўрнатиш ва ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. 

Хусусан, Давлатимиз Раҳбари 2021 йилнинг 6 ноябрь куни расмий инаугурация маросимида сўзлаган нутқида халқаро ихтисослашган тузилмалар билан ҳамкорлигимизни янги, амалий маъно-мазмун билан бойитамиз, деб таъкидлаган эди.

♦♦


Ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси БМТ Тараққиёт Дастури, Жаҳон банки, Япониянинг халқаро ҳамкорлик агентлиги ва Япония тафтиш палатаси, Россия Федерацияси Ҳисоб палатаси ҳамда Шанхай ҳамкорлик ташкилотлари доирасида халқаро ҳамкорликни олиб боради. 

Ҳисоб палатаси инспекторлари INTOSAI ва ASOSAI каби халқаро лойиҳалар доирасида Европа ва Осиёда ўтказилган ўқув семинарларида иштирокчи ҳамда маърузачи сифатида иштирок этган.

Япония ҳукуматининг дастурлари асосида Ҳисоб палатаси инспекторлари 2004-2012 йиллар давомида бир ойлик тажриба алмашиш курсларида иштирок этиб, соҳадаги илғор халқаро тажрибани ўрганган. 

2015 йилдан бошлаб Ҳисоб палатаси Корея халқаро ҳамкорлик ташкилоти (KOICA) ва Корея Республикаси аудит ва нозирлик Кенгаши томонидан ташкил этилган “Давлат аудит бошқаруви” ўқув дастурида қатнашиб келмоқда.

Ҳисоб палатаси Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатларнинг олий молиявий назорат органлари ишида ҳам фаол қатнашади.

Россия Федерацияси Ҳисоб палатаси билан тажриба алмашиш борасида икки томонлама самарали ҳамкорлик ўрнатилган.

♦♦

2021 йилнинг 23 ноябр куни бўлиб ўтган INTOSAI Бошқарув Кенгашининг навбатдаги 75-сессиясида Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси ушбу ташкилотга тўлақонли аъзо сифатида қабул қилинди.

INTOSAI ташкилотига аъзолик Ўзбекистон учун давлат секторидаги аудитнинг нуфузли халқаро стандартларга мослаштириш имкониятини беради.
 

Яқин келажакда Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси INTOSAIга аъзо бўлган хорижий давлатлар олий аудит органлари билан ҳамкорликни янада кенгроқ ривожлантиришни режалаштирган.

Воқеалар

Воқеалар тақвими
Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Фотогалерея