Ҳисоб палатасининг 2022 йилдаги устувор вазифалари

“Ўзбекистон Республикасининг Ҳисоб палатаси” тўғрисидаги Қонуннинг 38-моддасига мувофиқ Ҳисоб палатасининг 2022 йил учун назорат ишларининг йиллик дастури тасдиқланган.

 

 

Унга мувофиқ, Ҳисоб палатаси ваколатларига кирувчи масалалар устидан таъсирчан тизимли назоратни таъминлаш заруриятидан келиб чиққан ҳолда 58 та назорат тадбирлари режалаштирилди.

Жумладан:

- Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижроси тўғрисидаги йиллик ҳисоботни ташқи аудитдан ва баҳолашдан ўтказиш юзасидан 1 та;

- Давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳаси, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси бюджетининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг лойиҳалари бўйича хулоса бериш юзасидан 1 та;

– давлат бюджети ва мақсадли жамғармалар бюджетлари ҳисобидан ажратилган маблағлар назорати юзасидан 29 та;

давлат қарзи ҳисобига амалга оширилган лойиҳалар натижадорлиги, харидларнинг қонунийлиги, активларни самарали бошқариш, пул-кредит, валюта сиёсати ҳамда бюджет жараёнларининг очиқлигини таъминланиши борасида 20 та;

– бошқа муҳим йўналишларда 7 та назорат тадбири ўтказилиши кўзда тутилган.

 

 

 

10 Май 2022

Воқеалар

Воқеалар тақвими
Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Фотогалерея