Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда олий назорат органларининг роли

Тожикистон Республикаси Ҳисоб палатаси томонидан видеоалоқа режимида “COVID-19 пандемияси шароитида миллий иқтисодиётнинг барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш ва самарадорликни бошқаришда олий назорат органларининг роли” мавзусида халқаро амалий семинар ташкил қилинди.

Семинарда МДҲ давлатларидан 40 дан ортиқ мутахассислар қатнашди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси ходимлари ҳам иштирок этди.

Тадбир МДҲга аъзо давлатларнинг олий давлат назорати (молиявий назорат) органлари раҳбарлари кенгашининг иш режаси доирасида ўзаро тажриба ва янги ғоялар алмашиш мақсадида ташкил этилди.

 

 

Семинарда Тожикистон Республикаси Ҳисоб палатаси вакили COVID-19 пандемияси шароитида миллий иқтисодиётнинг барқарор ривожланиш мақсадларига (БРМ) эришиш ва бошқаришда олий назорат органларининг роли ҳақида тақдимот қилди.

 

 

Шундай сўнг Россия Федерацияси Ҳисоб палатаси вакили мамлакатнинг барқарор ривожланиш аудити соҳасидаги тажрибаси ҳақида сўз юритди.

 

 

 

 

Маърузачилар БРМларнинг сифатли аудитини таъминлаш, инсон ресурслари салоҳиятини кенгайтириш, манфаатдор томонларнинг хабардорлигини ошириш, аудит ёндашув ва методологияларини ислоҳ этиш учун олий аудит органлари томонидан миллий режа ва устуворликларни қайта кўриб чиқиш зарурлигини таъкидладилар.

 

Тадбир якунида маърузачилар томонидан БРМ га эришиш йўлида олий назорат органларининг аҳамияти ва ўрнини кучайтириш бўйича тавсиялар берилди.

 

 

25 Май 2022

Воқеалар

Воқеалар тақвими
Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Фотогалерея