Ҳисоб палатасининг кенгайтирилган мажлиси
Ҳисоб палатасининг кенгайтирилган мажлиси бўлиб ўтди. Унинг кун тартибида Ҳисоб палатасининг жорий фаолияти ва истиқболли ривожланиш йўналишлари кўриб чиқилди.
Мажлисда бир қатор концептуал масалалар эътибор марказида бўлиб, уларнинг самарали ижросини ташкил қилиш муҳокама қилинди. Асосий урғу ташкилотнинг замон талабларидан келиб чиқиб, фаолиятини жадаллаштириш вазифаларига қаратилди.
Йиғилишда, шунингдек, кадрлар билан боғлиқ сўнгги институционал ўзгаришлар кун тартибидан жой олди.
Ҳисоб палатаси жамоаси сафига қўшилган янги ходимлар таништирилиб, уларнинг тузилмавий фаолияти бўйича кўрсатмалар берилди.
16 Май 2022
Воқеалар
Воқеалар тақвими
Дш | Сш | Чш | Пш | Жм | Шн | Як |
Фотогалерея