Воқеалар
ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ ТОШКЕНТ ТУМАНИДА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ “ТАБИИЙ ГАЗ НАЗОРАТИ ВА ҲИСОБИНИНГ АВТОМАТЛАШТИРИЛГАН ТИЗИМИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ” ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА ОШИРИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА”ГИ ҚАРОРИ ИЖРОСИ ЎРГАНИЛДИ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш” лойиҳасини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2020 йил 24 сентябрдаги ПҚ-4840-сонли қарорига мувофиқ, Ҳисоб палатаси томонидан электр энергияси ва табиий газни ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимларининг жорий этилиши ҳамда ҳисоб-китоблар ҳолати юзасидан мониторинг олиб борилмоқда.
2 Декабр 2020
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИДА ЯШИРИН ИҚТИСОДИЁТ ВА КОРРУПЦИОН ҲОЛАТЛАРНИ КЕЛТИРИБ ЧИҚАРУВЧИ ОМИЛЛАР ТАҲЛИЛ ҚИЛИНДИ
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ва Қашқадарё вилоят ҳокимлиги томонидан ҳудудда коррупцион ҳолатларни келтириб чиқарувчи омиллар, молиявий интизом ва назоратни кучайтириш ҳамда бюджет даромад ва харажатлари натижадорлиги юзасидан ўтказилган ўрганиш натижалари вилоят халқ депутатлари маҳаллий Кенгашида муҳокама қилинди.
25 Ноябр 2020
2021 ЙИЛ УЧУН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ “2021 ЙИЛ УЧУН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БЮДЖЕТИ ТЎҒРИСИДА”ГИ ҚОНУНИ ЛОЙИҲАСИ ВА 2021 ЙИЛ УЧУН БЮДЖЕТНОМА БЎЙИЧА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲИСОБ ПАЛАТАСИНИНГ ХУЛОСАСИ ЮЗАСИДАН
Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 96-моддаси ва Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг Ҳисоб палатаси тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ Ҳисоб палатаси томонидан 2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг “2021 йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонуни лойиҳаси ва 2021 йил учун Бюджетнома бўйича Хулосаси тайёрланди.
16 Ноябр 2020
Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасида маблағларини шаклланиши ва самарали ишлатилиши ўрганилди
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Ҳисоб палатасининг иш-режасига мувофиқ, Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасида маблағларнинг шаклланиши, самарали ишлатилиши ҳамда юклатилган вазифалар ижроси юзасидан ўрганиш ўтказилди.
26 Октябр 2020
Ўзбекистон Республикаси давлат харидлари тизимини такомиллаштириш ҳамда мавжуд қонунчиликни янада мукаммаллаштириш юзасидан ўрганиш ўтказилди
Давлат харидлари - бу аслида давлат, жамият ва бизнес ўртасидаги муносабатларнинг сифатини акс эттирувчи ва таъминловчи жараёндир. Давлат органлари ва муассасалари харид қилиш жараёнида аҳолининг юқори даражадаги турмуш даражасини таъминлаш учун жамият манфаатларини кўзлаб бюджет маблағларидан максимал даражада самарали фойдаланишлари муҳимдир.
20 Октябр 2020
Суд органларида давлат божи ва жарималарнинг ҳисоби юритилиши ҳамда ундирилиши ўрганилди
Ҳисоб палатаси ва Олий Мажлис Сенатининг иш-режасига мувофиқ, судларда давлат божи ва жарималарнинг ҳисоби юритилиши, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаш учун фойдаланиладиган маълумотлар базасининг ишончлилиги ўрганилди.
12 Октябр 2020
ДАВЛАТ ТАШҚИ ҚАРЗЛАРИ ҲИСОБИДАН МОЛИЯЛАШТИРИЛГАН ЛОЙИҲА ВА ДАСТУРЛАР ТАҲЛИЛ ҚИЛИБ БОРИЛМОҚДА
Бугунги кунда ташқи қарз ҳисобидан лойиҳаларни молиялаштиришнинг устувор йўналишларини белгилаш, улар амалга оширилишини тизимли мониторинг қилиш ва натижаларини баҳолашнинг шаффоф ва самарали механизмларини жорий этиш устувор вазифа ҳисобланади.
30 Сентябр 2020
“Яширин иқтисодиёт ва коррупцияга қарши мувофиқлик тизими”ни жорий этиш бошланди
Мамлакатимизда коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш, давлат ва жамият қурилишининг барча соҳаларида коррупциоген омилларга чек қўйишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар изчил амалга оширилмоқда.
28 Сентябр 2020
Давлатимизнинг Инвестиция дастурларида белгиланган лойиҳаларни амалга оширилишида Ҳисоб палатаси ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда
Ҳисоб палатаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 9 январдаги ПҚ – 4563-сон қарорига асосан 2020 йилда умумий қиймати 72,3 млрд долларни ташкил қилувчи 878 та инвестиция лойиҳалари ва ташриф баёнларига киритилган 38 млрд долларлик 13 313 та ҳудудий лойиҳалар устидан тизимли равишда мониторинг ва назорат ишлари йўлга қўйилган. Инвестиция лойиҳаларини тўлиқ, ўз вақтида ва сифатли амалга оширишга кўмаклашиш борасида идоравий ҳамкорлик, маълумотлар алмашинуви, инвестициялар самарадорлигини таҳлил қилиш, муҳокамалар ўтказиш ва жойига чиққан ҳолда ўрганиш ва амалий ёрдам кўрсатиш каби ишлар ташкил қилинган. Ушбу кўмак якунида жорий йилнинг 1 сентябрь ҳолатига Инвестиция дастури доирасидаги қиймати 2,3 млрд долларлик жами 44 та ишлаб чиқариш қувватлари ишга туширилди ва натижада Республикамиз иқтисодиётнинг реал сектори ва аҳолининг ишсизлик даражаси юқори бўлган худудларда жами 9 144 та янги иш ўринлари яратилди.
25 Сентябр 2020
ДАВЛАТ ОРГАНЛАРИ ВА ТАШКИЛОТЛАРИНИНГ СОЛИҚЛАР ВА БОШҚА МАЖБУРИЙ ТЎЛОВЛАРНИ ҲИСОБЛАШ УЧУН ФОЙДАЛАНИЛАДИГАН МАЪЛУМОТЛАР БАЗАЛАРИНИНГ ИШОНЧЛИЛИГИНИ БАҲОЛАШ ЮЗАСИДАН ЎРГАНИШЛАР ЎТКАЗИЛМОҚДА
Ҳисоб палатаси томонидан давлат органлари ва ташкилотларининг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаш учун фойдаланиладиган маълумотлар базаларининг ишончлилигини баҳолаш, шунингдек яширин иқтисодиётни олдини олиш юзасидан ўрганишлар ўтказиб келинмоқда.
23 Сентябр 2020
Воқеалар
Дш | Сш | Чш | Пш | Жм | Шн | Як |