ТАБАРРУК 60 ЁШИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

 

Ҳурматли Жалил Ражабович!

Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси жамоаси Сизни файзли 60 ёшга тўлганлигингиз муносабати билан чин қалбимиздан муборакбод этамиз.

Мамлакатимиз тараққиёти ҳамда иқтисодий ислоҳотларни муваффақиятли ташкил қилиш йўлида амалга оширган самарали ишларингиз эътирофга сазовор.

Сиз ҳамкасбларингиз ва шогирдларингиз учун хизмат вазифаларини виждон ва садоқат билан адо этиш, ижро интизомига қатъий риоя қилиш борасида ҳамиша шахсий ўрнак бўлиб келдингиз. Шу билан бирга, жонкуяр ва камтар инсон сифатида жамоаингизга ёрқин намуна кўрсатдингиз.

Қадрли Жалил Ражабович!

Сизга мустаҳкам соғлиқ, оилангизга тинчлик-фаровонлик, хонадонингизга файзу барака тилаймиз. Бундан кейинги шарафли ва масъулиятли фаолиятларингизга улкан муваффақиятлар ҳамроҳ бўлсин.

 

Ҳисоб палатаси жамоаси

 

Маълумот учун!

Жалил Ражабович Ҳайитов 1962 йил 21 мартда  Бухоро вилояти Когон туманида туғилган. 

Бухоро озиқ-овқат ва енгил саноат технологияси институтини ва Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган.

Турли йилларда Бухоро вилояти Когон шаҳар ҳокимлиги, Бухоро вилояти ҳокимлиги ҳамда Молия вазирлигида турли масъулиятли лавозимларида ишлаб келган. 

2017 йилдан буён Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси етакчи инспектори ва бош инспектор лавозимларида фаолият юритиб келмоқда.

Оилали, уч нафар фарзанднинг отаси. 

 

 

21 Март 2022

Воқеалар

Воқеалар тақвими
Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Фотогалерея