“АНГРЕН” ҲАМДА “НАВОИЙ” ЭРКИН ИҚТИСОДИЙ ЗОНАЛАР ФАОЛИЯТИ МУВОФИҚЛИК АУДИТИДАН ЎТКАЗИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси томонидан, “Ангрен” ҳамда “Навоий” эркин иқтисодий зоналарининг 2017-2021 йиллардаги фаолияти мувофиқлик аудитидан ўтказилди.

 

 

Ушбу эркин иқтисодий зоналардаги аъзо ташкилотлар сони 201 тани ташкил қилиб, ўрганилган 151 та лойиҳалардан 13 таси белгиланган муддатларда ишга туширилмаган.

Ўтган давр мобайнида инвестиция мажбуриятлари бажарилмаганлиги оқибатида Маъмурий кенгашларнинг қарорлари асосида 24 та молиявий қийинчиликлар, солиқ ва божхона имтиёзларининг бекор қилинганлиги ва бошқа сабабларга кўра ихтиёрий равишда 24 та ташкилот иштирокчилик мақомини йўқотган.

 

 

Эркин иқтисодий зоналарда божхона ва солиқ имтиёзлардан фойдаланган иштирокчилар таҳлил қилинганда жами 40 млрд сўмлик хато ва камчиликлар аниқланди.

Шунингдек, 76 та иштирокчининг бухгалтерия ҳисоботларидаги номувофиқликлар бўйича солиқ идоралари томонидан қўшимча назорат тадбирлари амалга оширилмаган.

 

 

Ўрганиш давомида ҳокимликлар томонидан 71 та субъектга дирекция хабардорлигисиз 414 гектар ер майдони ажратилганлиги, шундан 32 таси кадастр органларида давлат рўйхатидан ўтмаганлиги аниқланди.

Дирекцияларнинг молия-хўжалик фаолиятида ҳам молиявий хато ва камчиликларга йўл қўйилган.

Ўтказилган ўрганиш якунлари бўйича, эркин иқтисодий зоналар иштирокчиларининг инвестиция мажбуриятлари бажарилишини назорат қилиш бўйича дастурий комплекс ишлаб чиқиш лозимлиги кўрсатиб ўтилди.

 

 

Шунингдек, эркин иқтисодий зоналар фаолияти самарадорлигини ошириш ҳамда қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилди.

Тегишли назорат тадбирларини ташкил қилиш бўйича мутасадди ташкилотларга кўрсатмалар берилди. 

 

 

 

 

 

 

28 Март 2022

Воқеалар

Воқеалар тақвими
Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Фотогалерея