ШҲТ МАКОНИДА ДАВЛАТ МОЛИЯВИЙ НАЗОРАТ СОҲАСИДАГИ ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИКНИНГ ЯНГИ БОСҚИЧИ
Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига (ШҲТ) аъзо давлатлар молиявий назорат олий органлари раҳбарларининг навбатдаги 5-учрашуви Покистон Бош аудитори раислигида бўлиб ўтди.
Коронавирус пандемияси республикадаги солиқ тўловчилар, шу жумладан давлат улушлари бор корхоналарнинг фаолиятига салбий таъсир кўрсатганлиги оқибатида Давлат бюджетига тушумлар кескин камайиши кузатилди.
Натижада, ижтимоий аҳамиятга эга бўлган иш ҳақи, дори-дармон, озиқ-овқат каби муҳим харажатларни узлуксиз молиялаштириш учун бюджет маблағлари етишмовчилиги юзага келди.
Ушбу фавқулодда ҳолатда карантин марказлари ва даволаш муассасаларини қисқа муддатларда қуриш, тиббий ускуналар, дори воситалари, озиқ-овқат махсулотларини сотиб олиш зарурати юзага келганлиги сабабли, харажатларни тендерсиз амалга ошириш тартиби жорий этилди.
Давлат аудитини анъанавий усулда жойига чиқиб амалга ошириш имконияти чекланиши оқибатида маблағларни мақсадсиз ва самарасиз сарфланиш рисклари ортди. Бундай ҳолатда аудит объектини ҳамда бирламчи бухгалтерия ҳужжатларини кўздан кечирмасдан харажатлар қонунийлигини назорат қилишда қийинчиликларни туғдирди.
Бу Ҳисоб палатаси фаолиятини фақат масофавий усулда амалга ошириш заруратини юзага келтирди.
ПАНДЕМИЯ ДАВРИДА МАСОФАВИЙ АУДИТНИ АМАЛГА ОШИРИШ БОРАСИДАГИ ЎЗБЕКИСТОН ТАЖРИБАСИ
Масалан, солиқ ҳисоботларидаги кўрсаткичлар билан статистика бўлимларига топширилган ҳисоботлар, ташқи савдо айланмаларидаги кўрсаткичлар, бажарилган қурилиш ҳажмлари ҳамда давлат харидлари кўрсаткичларини ўзаро таққослаш орқали солиқ тўлаш манбаларини камайтириб кўрсатиш ҳолатларини олди олинди.
Давлат мулкини бошқариш агентлиги маълумотлар базалари орқали давлат улушига эга корхоналарнинг молиявий натижалари таҳлил қилиниб, бюджетга тўланиши лозим бўлган дивидендлар ундирилиши таъминланди.
Давлат бюджети ва ташқи қарз маблағлари ҳисобидан амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари белгиланган муддатларда бажарилиши доимий равишда масофавий таҳлил қилинди.
Мавжуд муаммоларни аниқлаб, уларни бартараф этиш юзасидан тавсиялар Ҳукуматга киритиб борилди.
Жумладан, чет эллик тор доирадаги мутахассисларни чартер рейсларни ташкил этиш орқали республикага олиб келиш ва ишга тушиш муддати кечикаётган 81 та йирик инвестиция лойиҳаларини тезроқ ишга туширишга таклифлар берилди.
Ҳисоб палатасининг барча ходимлари вазирлик ва идоралар харажатларини ушбу тизим орқали кунлик мониторинг қилиш учун бириктирилди.
Молия вазирлигининг дастурий таъминоти орқали харажатлар таҳлил қилиниб, Ҳукумат билан биргаликда устуворлик даражаси юқори бўлмаган харажатлар келгуси даврларга ўтказилиши таъминланди.
Шунингдек, Молия вазирлиги, соғлиқни сақлаш вазирлиги, тижорат банклари ва бошқа ташкилотлар маълумотлар базаларини кунлик мониторинг қилган ҳолда иш ҳақини ўз вақтида ва тўғри тўланишига алоҳида эътибор қаратилди.
Жумладан, пандемия даврида давлат бюджетидан асосий воситаларни харид қилиш ва капитал таъмирлаш билан боғлиқ харажатларни вақтинчалик тўхтатиш белгиланди.
Пандемия вақтида кенг кўламли қурилишлар камайганлиги сабабли асосий эътибор карантин зоналари ва шифохоналар қурилишини назоратига қаратилди.
Ғазначилик, буюрматчи ва лойиҳа ташкилотларининг ахборот базаларидан фойдаланган ҳолда пудратчиларнинг бажарган қурилиши ҳажми бўйича маълумотларни ўзаро солиштириш орқали, асоссиз ва ортиқча харажатларни олди олинишига эришилди.
Карантин марказлари ва шифохоналарда дори-дармон ва озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжларни масофавий таҳлил қилиб, ортиқча ва мақсадсиз харажатлар аниқланиб тегишли чоралар кўрилди.
Масалан, соғлиқни сақлаш вазирлигининг Covid билан кассалланган фуқаролар сонидан келиб чиқиб, қабул қилинган меъёрлар бўйича дори-дармон ва озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёж ҳажми аниқланди.
Давлатимиз раҳбарининг топшириқлари асосида саховат ва кўмак жамғармаси ташкил этилиб, ундаги маблағлар ҳаракати ҳисобини юритиш учун алоҳида веб портал (saxovat.uz) ишга туширилди.
Ушбу портал орқали давлат ва ҳомийлар томонидан етказиб берилган маблағ ва моддий қийматликлар ҳақиқатда муҳтож бўлган фуқароларга етиб бориши устидан масофавий назорат ўрнатилди .
Бунда, “Ijro.gov.uz” махсус дастурий комплекси яратилган бўлиб, давлат органларига берилган ҳар бир топшириқ Адлия вазирлиги томонидан ушбу дастурий комплексга киритиб борилади.
Масъул ижрочилар томонидан топшириқларни бажарилиши юзасидан ахборотларни дастурий комплексга киритиб боради.
Адлия вазирлиги ва Ҳукумат томонидан дастурга киритилган ахборотар дастлабки тарзда текширилади ва хулосалари киритилади.
Ҳисоб палатаси дастурий комплексдаги мазкур ахборотларни ҳаққонийлигини масофавий назорат қилиб борди.
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг коронавирус пандемиясининг салбий таъсирини камайтириш, аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш борасида 2020 йилда 17 та Фармон ва қарорлари қабул қилинди.
Ушбу Фармон ва қарорларда ижро ҳокимиятига жами 290 та топшириқлар берилди.
Бунда асосан тадбиркорлик субъектларига даврий солиқ имтиёзларини бериш, аҳолини иш билан таъминлаш ишларига мақсадли маблағларни ажратиш юзасидан топшириқлар берилди.
Ҳисоб палатаси пандемия шароитида ушбу топшириқларни ижро ҳокимияти томонидан бажарилишини қатъий назорат қилиб борди.
Шу билан бирга, назорат тадбирини масофавий усулда олиб боришда бир қатор қийинчиликлар ҳам юзага келди.
• назорат объектларнинг ҳаммаси ҳам фаолиятига етарли даражада ахборот-коммуникацияларини жорий этмаган;• маълумотлар базаси электрон форматда тўлиқ шакллантирилмаган (рақамлаштирилмаган);• масофавий назоратни ўтказишнинг услубий базаси етарли эмас;• ходимларнинг ахборот коммуникацияларидан фойдаланиш ва масофавий назоратни амалга ошириш борасида касбий кўникмалари, тажрибалари етарли бўлмаслигидир.
31 Март 2022
Воқеалар
Дш | Сш | Чш | Пш | Жм | Шн | Як |