Воқеалар
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимида мувофиқлик аудити
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 27 августдаги ПФ-6300-сон Фармонига асосан Ҳисоб палатаси томонидан республикамизнинг ташқи аудити соҳасида биринчи маротаба мувофиқлик аудити Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимида ўтказилди.
23 Феврал 2022
Бюджет жараёнининг очиқлиги ҳақидаги маълумотларни веб-сайтларга жойлаштириш
Кейинги йилларда мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар дастурининг ажралмас қисми сифатида бюджет жараёнининг очиқлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шу муносабат билан, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси ва Молия вазирлиги томонидан “Бюджет жараёнининг очиқлигини таъминлаш мақсадида расмий веб-сайтларга маълумотларни жойлаштириш тартиби” мавзусида онлайн-семинар ташкил этилди.
21 Феврал 2022
Ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар акселераторининг йиғилиши
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар акселератори фаолияти доирасида мувофиқлаштирувчи кенгашнинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
17 Феврал 2022
Олий назорат органларининг “рақамли етуклигини” ошириш
МДҲга аъзо мамлакатлар Олий назорат органлари раҳбарлари кенгаши вакиллари учун ўзаро тажриба алмашиш мақсадида онлайн семинар бўлиб ўтди. Тадбир Россия Федерацияси Ҳисоб палатаси томонидан ташкил этилди. Унда Стратегик ривожланиш департаменти директори ўринбосари Юлия Попкова “Россия Федерацияси Ҳисоб палатасининг рақамли етуклик даражасини ошириш” мавзусида маъруза ва тақдимот қилди.
15 Феврал 2022
“Давлат аудити” дастури ОАВ нигоҳида
Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг “Давлат аудити” дастурий комплекси ишга туширилганлиги ҳақида ахборот берган эдик.
14 Феврал 2022
«Давлат аудити» электрон дастурий комплекси ишга туширилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 27 августдаги “Давлат молиявий назорати тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6300-сон Фармонига асосан Ҳисоб палатасининг «Давлат аудити» дастурий комплекси ишга туширилди.
11 Феврал 2022
Очиқ маълумотлар
Бюджет тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг 2021 йил IV чораги якуни бўйича очиқ маълумотлари
25 Январ 2022
Сув хўжалиги вазирлиги тизимида самарадорлик аудити ўтказилди
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги тизимида давлат бюджети ва давлат қарзи ҳисобидан амалга оширилган харажатларнинг самарадорлиги ҳамда маблағларни оптималлаштириш имкониятлари ўрганилди. ► Сув ресурсларининг глобал танқислиги юзага келиши прогноз қилинаётган бир пайтда, Ўзбекистон сув танқислиги бўйича дунё мамлакатлари ичида юқори ўринларда туриши соҳада қатор ишларни амалга оширишни тақазо қилади.
21 Январ 2022
“IT аудити” мавзусидаги халқаро ўқув тренинги
ECOSAI — Жанубий ва Марказий Осиё минтақалари олий аудит органларининг минтақавий форуми доирасида Эрон Ислом Республикасининг Олий аудит идораси томонидан "Ахборот технологиялари соҳасида аудит" (“IT Audit") мавзусида онлайн тренинг курси ташкил қилинди. Унда Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг масъул ходимлари иштирок этди.
19 Январ 2022
Тадбиркорлик субъектлари фаолиятини назорат қилиш юзасидан саволнома
Жорий йилнинг 15 сентябр куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик субъектлари учун маъмурий ва солиқ юкини янада камайтириш, бизнеснинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари” тўғрисидаги Фармони (ПФ-6314-сон) имзоланган эди. Унда назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятини белгиланган тартибда тасдиқланган САВОЛНОМА бўйича текшириш амалиёти жорий қилинган.
28 Декабр 2021
Воқеалар
Дш | Сш | Чш | Пш | Жм | Шн | Як |