МДҲ олий аудит органларининг аудит стандартларини ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳининг йиғилиши

Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига (МДҲ) аъзо давлатлар олий аудит органларининг Давлат молиявий назорати (аудит) стандартларини ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Тадбир видеоконференцалоқа орқали ташкил қилинди.

Йиғилишда МДҲга аъзо давлатларнинг олий давлат назорати органлари, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси вакиллари иштирок этди.

 

Кун тартибидан Ишчи гуруҳнинг 2021-2023 йилларга мўлжалланган иш режасини амалга ошириш механизмларини муҳокама қилиш масалалари ўрин олди. 

 

Шунингдек, Россия Федерацияси Ҳисоб палатаси томонидан ўз амалиётида қўлланиладиган рискга асосланган ёндашув концепциясига алоҳида эътибор қаратилди.

 

Малумот учун:

МДҲга аъзо давлатлар олий давлат назорати органларининг давлат молиявий назорати (аудити) стандартларини ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳи 2010 йилдан бери фаолият юритади.  

17 Январ 2023

Воқеалар

Воқеалар тақвими
Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Фотогалерея