"Ўзбекистон халқаро рейтинг ва индексларда" мавзусидаги давра суҳбати

Адлия вазирлиги томонидан «Минтақавий мулоқот» халқаро ноҳукумат ташкилоти билан ҳамкорликда «Ўзбекистон халқаро рейтинг ва индексларда: сиёсий-ҳуқуқий соҳа» мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. 

 

 

Тадбирда Халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш бўйича Республика Кенгаши аъзолари, сиёсий-ҳуқуқий соҳадаги халқаро рейтинг ва индексларга масъул вазирлик ва идоралар, хорижий ҳамкор ташкилотлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. Унда, шунингдек, Ҳисоб палатасининг масъул ходимлари  ҳам қатнашди.

 

 

Мамлакатимизнинг инвестициявий жозибадорлиги ва халқаро майдондаги нуфузини мустаҳкамлаш мақсадида 2019-2021 йилларда, халқаро рейтинглар ва индекслар билан ишлашнинг ҳуқуқий, институционал ва ташкилий асослари яратилди.

 

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 июндаги ПФ-6003-сон Фармонига мувофиқ Халқаро рейтинглар ва индекслар билан ишлаш бўйича республика кенгаши ташкил этилди.

 

Ўзбекистон учун устувор бўлган 19 та халқаро рейтинг ва индекслар рўйхати шакллантирилди.

Улар Республика Кенгашининг икки ишчи органи – Молия ва Адлия вазирликлари ўртасида тақсимланди.

 

Мамлакатимизда сўнгги йилларда олиб борилаётган ислоҳотлар натижасида Ўзбекистоннинг халқаро рейтинглардаги натижалари ҳам сезиларли даражада яхшиланиб бормоқда. 

Хусусан, сиёсий-ҳуқуқий соҳага оид халқаро рейтинг ва индексларда 2022 йилда мамлакатимизнинг кўрсаткичлари қуйидагича баҳоланган:

 

Чегара билмас мухбирлар халқаро ноҳукумат ташкилоти томонидан тузилган “Матбуот эркинлиги индексида” (“Press Freedom Index”) 180 та давлат орасида Ўзбекистон: 

133-ўринда қайд этилган бўлиб, 2022 йилги кўрсаткич ўтган йилгига нисбатан 24 поғонага яхшиланган (2021 йилда 157-ўрин);

Коррупцияни қабул қилиш индексида (“Transparency International”) халқаро ноҳукумат ташкилоти томонидан тузилган) дунёнинг 180 та давлати орасида Ўзбекистон 140-ўринни эгалладиган бўлиб, 2022 йилги кўрсаткич ўтган йилгига нисбатан 6 поғонага яхшиланган (2021 йилда 146-ўрин);

Жаҳон банки томонидан тузиладиган Бошқаруви сифати индикаторларининг (Worldwide Governance Indicators) 2021 йил якунлари юзасидан эълон қилинган натижаларга кўра, Ўзбекистоннинг натижалари барча кўрсаткичлар бўйича яхшиланган. 

Хусусан, энг катта ўсиш «Тартибга солиш сифати» индикаторида кузатилган бўлиб, 208 та давлат орасида Ўзбекистон аввалги натижасини 33 поғонага яхшилаб 144-ўринни эгаллади.

«Ҳукумат самарадорлиги» индикаторида мамлакатимиз аввалги йилги натижасини 22 поғонага яхшилаб 208 та давлат орасида 116-ўринда қайд этилган.

Ҳуқуқ устуворлиги индексида (Rule of Law Index) Ўзбекистоннинг барча кўрсаткичлар бўйича натижалари яхшиланганини кўрсатди. Умумий рўйхатда мамлакатимиз Сербия, Албания, Хитой, Беларус, Қирғизистон, Россия, Туркия ва бошқаларни ортда қолдириб, 140 та давлат орасида 78-ўринни эгаллади (2021 йилда 85-ўрин).

Маълумот учун, 2022 йилда ҳуқуқ устуворлиги билан боғлиқ вазият фақатгина 54 та давлатда яхшиланди, 85 тасида ёмонлашди ва 1 та давлатда ўзгаришсиз қолди. Ушбу индексда Ўзбекистон ҳуқуқ устуворлиги билан боғлиқ вазият яхшиланган давлатлар қаторига киритилди.

“The Economist Intelligence Unit” томонидан тузилган Жаҳон мамлакатлари демократияси индексида Ўзбекистон ўз натижасини ўтган даврга нисбатан 2 поғонага яхшилаган ҳолда 167 давлат орасида 155-ўринни эгаллади.

 

Давра суҳбати давомида тадбир иштирокчилари билан бир қатор масалалар муҳокама қилинди. Жумладан, Ўзбекистоннинг тегишли халқаро рейтинг ва индексларда паст кўрсаткичга сабаб бўлаётган омиллар ҳамда ўрнимизни яхшилашга қаратилган чора-тадбирлар юзасидан фикр алмашилинди.

 

Шунингдек, халқаро рейтинг ва индексларда Ўзбекистоннинг ўрнини яхшилаш доирасида ишларни амалга ошириш юзасидан хорижий ҳамкорлар билан ўзаро алоқаларнинг устувор йўналишлари ва вазифалар белгиланди.

 

 

6 Декабр 2022

Воқеалар

Воқеалар тақвими
Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Фотогалерея