ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ “2023 ЙИЛ УЧУН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БЮДЖЕТИ ТЎҒРИСИДА”ГИ ҚОНУНИ ЛОЙИҲАСИ КЎРИБ ЧИҚИЛДИ
Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 26-моддаси ва Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг Ҳисоб палатаси тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ “2023 йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонуни ва 2023-2025 йиллар учун Бюджетнома лойиҳалари бўйича Ҳисоб палатасининг Хулосаси тайёрланди.
Хулосани тайёрлаш жараёнида Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари, шунингдек солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари, соҳалар бўйича мақсадли вазифалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари ва топшириқларига мувофиқлиги ўрганиб чиқилди.
Таҳлилларда даромадлар прогнози, харажатлар, ташқи қарз ҳисобига амалга ошириладиган лойиҳалар, мақсадли жамғармалар бюджетлари ҳамда биринчи марта маҳаллий бюджетлар лойиҳалари қамраб олинди.
2023 йил учун Давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳасини кўриб чиқиш натижасида Ҳисоб палатаси томонидан 70 та таклиф ва тавсиялар берилди.
Масалан, даромадлар прогнози 11 та манба бўйича 8,4 трлн сўм ортиқча, 5 та манба бўйича 3,2 трлн сўм кам киритилгани сабабли қайта ҳисоб-китоб қилинди.
Харажатлар таркибида 641 млрд сўм ортиқча режалаштирилган маблағлар ҳам қайта ҳисоб-китоб қилинди.
Аҳолини кайфиятига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳолатлар чуқур ўрганилиб, лойиҳа бугунги кунда олиб борилаётган сиёсат ва ислоҳотларга мослаштирилди.
Мўлжалланаётган бюджет-солиқ сиёсатини тадбиркорлар фаолиятига таъсири бўйича ҳам таҳлиллар амалга оширилди.
Масалан, экспорт қилувчилар ва инвестицияларни амалга оширувчи учун ҚҚСни қайтариш муддатини амалдаги 7 кундан 30 кунгача ошириш таклифи лойиҳадан чиқариб ташланди.
2023 йил учун Давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳаси юзасидан белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига хулоса киритилди.
30 Декабр 2022
Воқеалар
Дш | Сш | Чш | Пш | Жм | Шн | Як |