Ҳисоб палатасининг фаолияти ИНТОСАИ журналининг нигоҳида

2022 йилнинг 1 январидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси томонидан барча давлат молиявий назорати тадбирларини рўйхатга олувчи «Давлат аудити» дастурий комплекси ишга тушурилгани ҳақида маълумот берган эдик. 

Ушбу дастур халқаро ҳамжамиятнинг эътиборини ўзига жалб этди. 

 

Жорий йилнинг июн ойида ушбу дастур ҳақида маълумот ЕВРОСАИ ташкилотининг Ахборот технологиялари бўйича ишчи гуруҳининг махсус бюллетенида (Эстонияда) нашр қилинган эди.

 

Куни кеча «Давлат аудити» дастурий комплекси ҳақида мақола Олий аудит органларининг халқаро ташкилоти ИНТОСАИ томонидан нашр қилинадиган Давлат аудити халқаро журналининг (International Journal of Government auditing) навбатдаги сонида чоп этилди.

 

 

Маълумот учун: Давлат аудити халқаро журнали АҚШнинг Вашингтон шаҳрида ҳар чоракда 1 маротаба инглиз, француз, немис, испан ва араб тилларида нашр қилинади. У ИНТОСАИ ташкилотининг расмий нашри ҳисобланади. 

Журнал таҳририяти кенгаши раиси ИНТОСАИ Бош котиби Маргит Кракер ҳисобланади.
 

Ушбу мақолани қуйидаги ҳавола орқали ўқишингиз мумкин. 

 

⇒ http://intosaijournal.org/the-uzbekistan-chamber-accounts-launches-a-state-audit-e-platform/

 

4 Ноябр 2022

Воқеалар

Воқеалар тақвими
Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Фотогалерея