Сайтнинг эски таҳририга ўтиш

Ўзб

24.07.2025

Ҳисоб палатасининг биринчи ярим йиллик якунлари бўйича брифинги

Ҳисоб палатаси томонидан 2025 йилнинг I ярим йиллигида амалга оширилган ишлар юзасидан брифинг бўлиб ўтди. Унда Ҳисоб палатасида амалга оширилган тизимли ишлар ва трансформацион жараёнлар ҳақида маълумот берилди.

Таъкидланганидек, 23 июль куни Президентимиз Ҳисоб палатасининг фаолияти ҳамда ижро тизимини такомиллаштириш чора-тадбирларига оид тақдимоти билан танишди. Эндиликда Ҳисоб палатаси фақат назорат қилувчи эмас, балки бюджет интизомига кўмаклашувчи ва хулоса берувчи идорага айлангани айтиб ўтилди. Шу боис асосий эътибор молиявий интизом бузилишининг олдини олиш (профилактика), бунинг омилларини таҳлил қилишга қаратилмоқда.


Ҳисоб палатаси фаолияти бюджет интизомини кучайтириш, харажатлар самарадорлигини ошириш мақсадида бюджет интизоми бузилишини барвақт олдини олишга қаратилди.


Мамлакатимиз иқтисодиёти изчил ўсиб бормоқда. Шунга мутаносиб равишда давлат харажатлари сўнгги 8 йил давомида 6 баробарга ошган. Бу, ўз навбатида, молиявий назорат кўлами ва иш ҳажмини ҳам оширади. Буни қамраб олишнинг самарали йўли – рақамлаштириш


Шунинг учун, Ҳисоб палатасида рақамли трансформация жараёнларига халқаро стандартлар асосида устувор эътибор қаратилмоқда. 


2025 йилнинг I ярим йиллигида 38 та аудит тадбирлари ўтказилди. Шундан, 23 таси жойига чиққан ҳолда ва 15 таси масофавий таҳлил қилинди.


Бюджет харажатлари маблағларини иқтисод қилиш, мақбуллаштириш ва қўшимча даромадларни аниқлаш мақсадида Ҳисоб палатаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ўртасида қўшма қарор қабул қилинди. Тузилган Ишчи гуруҳлар томонидан бюджетдан маблағ олувчи 22 та вазирлик ва идораларда амалий ишлар ҳозирда олиб борилмоқда.


Аудит натижалари бўйича ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялар Президент Администрациясига киритиб борилди.


Бюджет харажатларининг самарадорлиги ва қонунийлигини таъминлаш ҳамда тушумлар тўлиқлиги устидан назорат ишлари Ҳисоб палатаси томонидан бундан кейин ҳам давом эттирилади. 


img