01.07.2026
Ўзсаноатқурилишбанкда муаммоли кредит қарздорликлари таҳлили натижалар
Ҳисоб палатаси томонидан Ўзсаноатқурилишбанкда муаммоли кредит қарздорликларини ундириш ҳолати юзасидан ўрганиш ўтказилди.

Таъкидлаш жоизки, 2026 йилнинг 1 март ҳолатига Банк активлари 102,5 трлн сўмни ташкил этиб, охирги 3 йилда 51 фоизга ўсган.
Кредит портфели 64,4 трлн сўмни (юридик шахслар улуши 85,2 фоиз (54,9 трлн сўм), жисмоний шахслар – 14,8 фоиз (9,5 трлн сўм) ташкил қилиб, шу даврда 12,8 трлн сўм ёки 24,8 фоизга ўсган.
2026 йилнинг 1 март ҳолатига муаммоли кредитлар 2,3 трлн сўмни (жами кредитларнинг 3,6%) ташкил этиб, 3 йилда 625 млрд сўмга (38,4%) ўсган (Юридик шахслар – 1,9 трлн сўм (81%), жисмоний шахслар – 450 млрд сўм (19%).
Кредитлар бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплаш учун яратилган захиралар 2,6 трлн сўмни (жами кредитлардаги улуши 4,1 фоиз) ташкил этиб, 3 йилда 1,7 трлн сўм ёки қарийб 3 баробарга ўсган.
Ўрганиш жараёнида фаолият билан боғлиқ бўлган айрим хато ва камчиликлар аниқланган. Жумладан:
-айрим кредитлар шартлари қайта кўриб чиқилган ҳамда суд жараёнида бўлишига қарамасдан баланснинг тегишли ҳисобварақларида акс эттирилмаган;
-Сўнгги 3 йилда йирик миқдордаги муаммоли кредитлар “умидсиз” деб таснифланиб, банк харажати ҳисобига балансдан ташқари ҳисобварақларга олиб ўтиш орқали салмоғи қисқартирилган.
-Банкда муаммоли активлар билан ишлаш сиёсати ишлаб чиқилмаган ва ушбу сиёсат доирасида тегишли талаблар, ёндашувлар ва тартиблар шакллантирилмаган.
-банк томонидан муаммоли қарздорликларни ундириш борасида етарли ишлар ташкил қилинмагани, кредит таъминоти ҳисобини юритиш доимий назорат қилиб борилмагани натижасида:
·Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси томонидан тўлаб берилиши рад этилган компенсациялар суммасини мижозлардан ундириш чоралари кўрилмаган;
·муаммоли кредитлар маълумотларини жамловчи ва эрта огоҳлантирувчи индикаторлар асосида ишловчи дастурий таъминот тўлиқ жорий этилмаган;
·кредит таъминоти сифатида суғурта полиси қабул қилинган айрим кредитлар бўйича полисларнинг амал қилиш муддати тугаган.
Ўрганиш жараёнида аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича ишлар ташкил қилиниб, кўрсатилган амалий ёрдам натижасида:
·муаммоли активлар билан ишлаш сиёсати лойиҳаси ишлаб чиқилди;
·23 млрд сўм қарздорлик муддати ўтган кредит ҳисобварақларида акс эттирилди;
·50 та кредит бўйича фоиз қарздорликлари баланснинг муддати ўтган фоизлар ҳисобварақларида акс эттирилиб, шундан 8,7 млрд сўм ундирилди;
·суд жараёнидаги ҳамда шартлари қайта кўриб чиқилган кредитлар тегишли ҳисобварақларга ўтказилди ва 53,4 млрд сўм ундирилди;
·776,2 млрд сўмлик кредитлар бўйича муддати ўтган суғурта полисларининг амал қилиш муддати узайтирилди, 6,3 млрд сўмлик кредитлар тўлиқ сўндирилди.
Ўрганиш натижаси бўйича муаммоли қарздорликлар улушини янада камайтириш, бу борада фаолият самарадорлигини ошириш мақсадида қатор таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди. Хусусан:
-Давлат активлари агентлиги билан биргаликда Агентликка мол-мулкларни топшириш натижасида юзага келган дебитор қарздорликларни ундириш графигини ишлаб чиқиш ва жорий йил якунига қадар ундириш чораларини кўриш;
-суд қарорлари чиқарилган қарздорликларни суғурта компанияларидан ундириш чораларини кўриш;
-кредит портфели таркибидаги истиқболсиз деб топилган муаммоли кредитларни ундириш ишларини жадаллаштириш;
-кредитлар ажратишнинг барча босқичларини ва муаммоли кредитлар билан ишлаш жараёнларини дастурий таъминот орқали тўлиқ рақамлаштириш ва муаммоли кредитлар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш каби тавсиялар шулар жумласидандир.
Бундан ташқари, хато камчиликларни бартараф этиш ва келгусида йўл қўйилишини олдини олиш мақсадида Ўзсаноатқурилишбанкга Ҳисоб палатаси кўрсатмаси киритилди. Натижада:
– Банк бошқаруви томонидан аниқланган ҳолатлар муҳокама қилинди ва чора-тадбирлар дастури тасдиқланди;
– Муаммоли активлар билан ишлаш сиёсати Банк бошқаруви томонидан тасдиқланиб, Кузатув Кенгашида муҳокама қилинди;
– Давлат активлари агентлигига топширилган мулкларнинг баланс қийматини Агентлик томонидан тўлиқ қоплаб бериш ёки давлат улуши бўйича ҳисобланадиган дивидендлар ҳисобидан ҳисоб-китоб қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди;
– Активларга қўшимча захираларни яратиш бўйича режа ишлаб чиқилди;
– Банк кредит порфелидаги “умидсиз” кредитлар балансдан ташқари ҳисоб рақамларга ўтказилди.
Бошқа янгиликлар
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/508114cc-8816-0920-e9a8-bf1ccde7c6ce.jpg)
Президентга молиявий назорат режалари бўйича ахборот берилди
1656
19.01.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_3605aadf183c654e28b05ee7.jpg)
Япония делегацияси вакили Юико хоним: “Ўзбекистоннинг рақамли аудит соҳасидаги ютуқлари кутганимиздан ҳам илғор экан ”.
762
24.05.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_39a1844657af2767e3a71468.jpg)
Аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш аудити
789
17.03.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_b2c4f8f1b47d594c5f81beed.jpg)
Йирик корхоналарда хавфларни бошқариш соҳасидаги таҳлилларга бағишланган амалий семинар
3257
13.02.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_17329af51aa8fac9b8d2b820.jpg)
Маҳалла одамлар учун ишонч, таянч ва имкониятлар марказига айланиши зарур
906
17.07.2026