Сув хўжалиги вазирлигида ижро интизомига бағишланган семинар
Сув хўжалиги вазирлигида ижро интизомига бағишланган семинар

Унда ушбу вазирлик ва унинг таркибидаги ташкилотлар, ҳудудий бўлинмаларининг 1000 дан ортиқ раҳбар ва масъул ходимлари (офлайн ва онлайн форматда) иштирок этди.
Семинарда “Ijro.gov.uz” ижро интизоми идоралараро электрон тизимига киритилган ўзгаришлар, оралиқ назорат механизми, мазкур тизимни вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимлари билан интеграцияси натижасида яратилган қулайликлар тўғрисида тушунтиришлар берилди.
Семинарда юртимизда олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотларнинг натижадорлиги бевосита уларни амалга оширишга қаратилган ҳужжатлар ва топшириқлар ижросини ўз вақтида ҳамда сифатли бажаришга боғлиқ эканлиги алоҳида қайд этилди.
Тадбир жонли интерактив мулоқот форматида ташкил этилди. Президентимиз топшириқлари ижросини ўз вақтида ва самарали ташкил этиш борасида вазирлик ва тармоқ ташкилотларида юзага келаётган тизимли муаммолар бўйича томонларни қизиқтирган савол ва амалий таклифлар эшитилди.
Ўқув-амалий семинарлар бошқа вазирлик ва идораларда ҳам ташкил этиб борилади.

Бошқа янгиликлар
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_402babd323ce71f3d26c3149.jpg)
Давлат иштирокидаги корхоналарни бошқариш ва ислоҳ қилиш Стратегиясининг ижроси
19.09.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_42dcbb49f67ce45f1f045b00.png)
Ўзбекистон ва Озарбайжон етакчилари Олий давлатлараро кенгашнинг иккинчи йиғилишини ўтказдилар
03.07.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_0fa685a4e647ef387514293b.png)
Сув хўжалиги вазирлигида “Ситуацион марказ” ишга туширилди
15.10.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_01897bf9acd5acd91ed6bcac.jpg)
Ижро интизомини самарали ташкил этиш бўйича амалий семинар
29.07.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_7d047d561b6d4c5dfd0bffee.jpg)
Бюджет ва ижро интизомини мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди
22.07.2025