16.09.2026
Ўзбекистон ва Австрия Олий аудит органлари аудит соҳасида ҳамкорликни кенгайтирмоқда
2026 йил 16 сентябрь куни Словениянинг Блед шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раисининг биринчи ўринбосари М. Абдуллаев ва Австрия Республикаси Олий аудит органи раҳбари, ИНТОСАИ Бош котиби Маргит Кракер ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Мулоқотда Ўзбекистон ва Австрия Олий аудит органлари ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш, давлат аудити соҳасида илғор тажрибаларни ўрганиш, халқаро стандартларни амалиётга жорий этиш, рақамли аудит ва сунъий интеллектдан фойдаланиш, шунингдек, ИНТОСАИ доирасидаги профессионал алоқаларни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
М. Абдуллаев Австрия Олий аудит органининг давлат аудити соҳасидаги бой тажрибаси, профессионал ёндашувлари ва халқаро ҳамкорликни ривожлантиришдаги фаол иштирокини алоҳида қайд этди. Маргит Кракернинг ИНТОСАИ Бош котиби сифатида Олий аудит органларининг мустақиллиги, ўзаро тажриба алмашинуви ва халқаро ҳамкорликни кучайтиришга қаратилган фаолияти юқори баҳоланди.
Учрашувда Австрия Олий аудит органининг транспорт, иқлим ўзгариши, таълим, илмий тадқиқотлар, рақамлаштириш, энергетика ва жамоат хизматлари каби муҳим соҳаларда амалга ошираётган аудитлари тажрибаси муҳокама қилинди.
Хусусан, рақамлаштириш соҳасидаги давлат дастурлари ва ажратилаётган маблағлардан фойдаланиш самарадорлигини баҳолаш, давлат дастурларининг аниқ натижаларини ўлчашга қаратилган аудит ёндашувлари Ўзбекистон Ҳисоб палатаси учун ҳам амалий аҳамиятга эга экани таъкидланди.
Шунингдек, Австрия Олий аудит органининг ўз фаолиятини халқаро стандартлар асосида баҳолаш амалиётига алоҳида эътибор қаратилди. Ўзини ўзи баҳолаш ва ташқи баҳолаш механизмларидан фойдаланиш аудит сифатини таъминлаш ва институционал салоҳиятни янада оширишнинг муҳим воситаси экани қайд этилди.
Томонлар давлат аудити соҳасида халқаро стандартларни изчил жорий этиш, аудит сифатини таъминлаш механизмларини такомиллаштириш, самарадорлик аудити, рақамли аудит ва сунъий интеллект технологияларидан фойдаланиш бўйича тажриба алмашишдан манфаатдор эканини билдирди.
Учрашув якунида Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси ва Австрия Олий аудит органи ҳамда ИНТОСАИ Бош котибияти билан ҳамкорликни амалий мазмун билан бойитишга қаратилган қатор чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Хусусан, 2026 йил декабрь ойидан 2027 йил давомида халқаро стандартлар — ISSAI бўйича онлайн ўқув курсларини ташкил этиш режалаштирилган. Бунда раҳбар ходимлар ва аудиторлар учун алоҳида ўқув модуллари ишлаб чиқилиб, курслар якуни бўйича Ҳисоб палатасининг ички меъёрий ҳужжатларини ISSAI талабларига мувофиқлаштириш юзасидан таклифлар тайёрланади.
Шунингдек, ИНТОСАИ билан муносабатларни янада кенгайтириш ва ташкилотнинг устувор ишчи гуруҳларида иштирок этиш бўйича амалий ишлар амалга оширилади. Жумладан, IT-аудит, маълумотлар таҳлили ва сунъий интеллект, аудит сифати каби йўналишлардаги ишчи гуруҳларга аъзо бўлиш имкониятлари ўрганилади. Ушбу жараёнда Австрия томонининг кўмаги ва тажрибасидан фойдаланиш кўзда тутилган.
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг ИНТОСАИ лойиҳаларида иштирокини кучайтириш мақсадида ҳар бир устувор йўналиш бўйича масъул вакилларни бириктириш ва иштирок режаларини ишлаб чиқиш белгиланди.
Шу билан бирга, 2027 йил март ойида Вена шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган БМТ симпозиумида аудитда ахборот технологиялари ва сунъий интеллектни қўллаш мавзусида маърузачи сифатида иштирок этиши ҳамда Ўзбекистон тажрибаси билан ўртоқлашиш масаласи ҳам келишиб олинди.
Мазкур тадбир доирасида Ўзбекистон Ҳисоб палатасининг масофавий назорат, ахборот тизимлари ва сунъий интеллектдан давлат аудитида фойдаланиш бўйича тажрибасини тақдим этиш режалаштирилмоқда.
Мулоқотда Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси ҳам ўз навбатида рақамли аудит ва сунъий интеллект соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, масофавий аудит механизмлари ҳамда аудит жараёнларини автоматлаштириш бўйича тажрибасини Австрия Олий аудит органи билан баҳам кўришга тайёр эканини билдирди.
Томонлар, шунингдек, қўшма ва параллел аудитларни ташкил этиш, аудиторлар учун ўзаро стажировкалар, экспертлар алмашинуви ва профессионал семинарлар ўтказиш имкониятларини ҳам муҳокама қилдилар.
Учрашув Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг Европа давлатлари Олий аудит органлари ва ИНТОСАИ билан профессионал алоқаларини кенгайтириш, халқаро стандартлар ва илғор аудит амалиётини миллий давлат аудити тизимига жорий этиш йўлида муҳим қадам бўлди.


Бошқа янгиликлар
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_32a01b161061d387fad96887.jpg)
Ҳисоб палатасининг 2025 йилги фаолият бўйича брифинги
3134
05.02.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_b43949509c1dc7d3a9cb6c70.jpg)
Ижро интизомини самарали ташкил этиш бўйича амалий семинар
3364
20.05.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_4ece089f0a595867d3bef327.jpg)
Сергели туманида рақамлаштириш бўйича ишлар ҳақида маълумот берилди
703
03.07.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_6973b2a46c399c1a3c134856.jpg)
САМИМИЙ ҚУТЛОВЛАР
4371
18.12.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_d3fcbc0c8705f3e73763d291.jpg)
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси ҳамда Ҳисоб палатаси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди
549
13.05.2025