07.05.2026
БАЙРАМ ТАБРИГИ
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси жамоаси Сизларни 9-май — Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан чин қалбдан самимий муборакбод этади.

Ушбу сана — Ватанимиз озодлиги ва тинчлиги йўлида жонини фидо қилган аждодларимизнинг порлоқ хотирасини ёд этиш, бугунги осойишта ҳаётимиз учун фидокорона хизмат қилган инсонларни эъзозлаш ва қадрлаш кунидир. Бу кун ҳар биримизни ўтмишга назар ташлаб, аждодларимизнинг жасорати, сабр-тоқати ва мардлигини чуқур ҳис этишга чорлайди.
Юртимизда инсон қадрини улуғлаш, кексаларимизга ҳурмат кўрсатиш, уларнинг ҳаётий тажрибаси ва меҳнатини эъзозлаш эзгу анъана сифатида давом этмоқда. Айниқса, уруш ва меҳнат фахрийлари, нуронийларимизга кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрлик жамиятимизда меҳр-оқибат ва бағрикенглик муҳитини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.
Аждодларимизнинг жасорати ва муқаддас хотираси ҳар доим юксак қадрланади. Улар жанг майдонида ва майдон ортида ғалабага ўз ҳиссасини қўшган.
Шунингдек, урушдан кейинги йилларда мамлакат фаровонлигини тиклашга хизмат қилганлар. Улар бугунги авлод учун ахлоқий намуна ва мустаҳкам маънавий пойдевор ҳисобланади.
Ҳисоб палатаси жамоаси мамлакатимиз тараққиёти, халқимиз фаровонлиги ҳамда давлат молиявий ресурсларидан оқилона ва самарали фойдаланишни таъминлаш йўлида ўз зиммасига юклатилган вазифаларни сидқидилдан бажаришда давом этади.
Ушбу қутлуғ кунда Сизларга мустаҳкам соғлиқ, оилавий фаровонлик, хонадонларингизга тинчлик ва файзу барака тилаймиз. Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин!
Хотира ва қадрлаш куни муборак бўлсин!
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси жамоаси

Бошқа янгиликлар
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/458ab4db-04c2-a944-9997-44e758329b59.jpg)
Фарғона вилоят ҳокимлигида Президент топшириқлари ижросига доир семинар
2097
26.01.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_568645fc6927f3bd05ac66e6.jpg)
Ўзбекистон цемент ишлаб чиқариш соҳаси: Муаммолар ва ечимлар.
1124
02.08.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_17329af51aa8fac9b8d2b820.jpg)
Маҳалла одамлар учун ишонч, таянч ва имкониятлар марказига айланиши зарур
906
17.07.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_7f533ad76fbab9b42affdb93.jpg)
Ўзбекистон Президентининг Мўғулистонга давлат ташрифи
1714
24.06.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_6fce33862eb98f56d2363cab.jpg)
Ҳисоб палатаси ШҲТга аъзо мамлакатлар Олий аудит органлари раҳбарларининг учрашувида иштирок этди
1767
14.04.2025