Фарғона вилоят ҳокимлигида Президент топшириқлари ижросига доир семинар
Фарғона вилоят ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Президенти топшириқлари ижросини таъминлаш масалаларига бағишланган ўқув-семинар бўлиб ўтди.

Унда Президент Администрацияси масъуллари, Ҳисоб палатаси раиси ўринбосари Атабек Аллаберганов, вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, ташкилот ва бошқарма раҳбарлари, шунингдек, ҳудудий студиялардан шаҳар ва туман ҳокимлари, тегишли ташкилотлар вакиллари иштирок этди.
Давлатимиз Раҳбари раислигида 2024 йилнинг 3 декабрь куни Фарғона вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, инвестиция ва тадбиркорлик муҳитини янада яхшилаш чора-тадбирлари юзасидан йиғилиш ўтказилган эди. Унда вилоят иқтисодиётини ривожлантириш бўйича Президент томонидан аниқ вазифалар белгилаб берилган.
Президент Администрацияси ва Ҳисоб палатасидан иборат ишчи гуруҳ томонидан Фарғона вилоятида мазкур вазифа ва топшириқлар ижросини тўлақонли ташкил қилиш мақсадида ўрганишлар олиб борилди.

Бошқа янгиликлар
Бувайда ва Ёзёвон туманларида янги “ўсиш нуқталари” аниқланди
09.01.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_0fa685a4e647ef387514293b.png)
Сув хўжалиги вазирлигида “Ситуацион марказ” ишга туширилди
15.10.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_5968d0bda533283d4c577372.jpg)
Президент Шавкат Мирзиёев: “2026 йил барча соҳаларни ривожлантиришда туб бурилиш йили бўлади”
25.12.2025
Давлат бюджети маблағларининг самарали сарфланиши устидан назорат ўрнатишга оид семинар
23.02.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_c9282825978461354603d927.jpg)
Фискал шаффофлик бўйича халқаро ҳисоботда Ҳисоб палатаси фаолияти ижобий баҳоланди
27.08.2026