Сайтнинг эски таҳририга ўтиш

Ўзб

29.09.2026

Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасидаги вакант лавозимларга танлов ўтказиш бўйича ЭЪЛОН

Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси IT ва Big Data технологиялари соҳасидаги мутахассисларни ишга қабул қилиш бўйича вакант лавозимлар учун аризаларни қабул қилмоқда.

Талаб қилинадиган компетенциялар


– IT, амалий математика ёки маълумотлар илми (DataScience) бўйича олий маълумот ва камида битта якунланган Big Data технологияларига асосланган лойиҳада амалий иштирок тажрибаси;


– Python, SQL, ETL/ELT, катта ҳажмдаги маълумотларни қайта ишлаш, маълумотлар омборлари ва Apache Spark ёки муқобил технологияларни билиш;


– API интеграцияси, маълумотлар базаларини бошқариш ва ахборот хавфсизлиги бўйича амалий билимларга эга бўлиш;


– давлат тилини яхши билиш, саводли ёзиш кўникмалари, холислик ҳамда касбий одоб-ахлоқ ва махфийлик талабларига риоя қилиш.


Ахборот технологиялари ва киберхавфсизлик соҳаларида халқаро профессионал сертификатлар ҳамда малака даражаларига эга бўлиши, шунингдек, хорижий тилларни билиш маъқулланади.



Асосий мажбуриятлар


– давлат органларининг ахборот тизимлари ва маълумотлар базаларидан маълумотларни автоматлаштирилган тарзда олиш ҳамда интеграция қилиш;


– катта ҳажмдаги маълумотларни йиғиш, тозалаш, қайта ишлаш ва сақлаш инфратузилмасини ишлаб чиқиш;


– маълумотлар омборлари, ETL/ELT жараёнлари ва автоматлаштирилган таҳлил механизмларини яратиш;


– давлат аудити жараёнларига сунъий интеллект ва Big Data технологияларини жорий этишда иштирок этиш;


– маълумотлар сифати, тизимлар барқарорлиги, ахборот хавфсизлиги ва рухсатсиз киришдан ҳимояни таъминлаш;


– ишлаб чиқилган дастурий ечимларни синовдан ўтказиш, ҳужжатлаштириш ва техник қўллаб-қувватлаш.



Ижтимоий пакет


Ходимлар ва уларнинг оила аъзолари учун кафолатланган тиббий хизматдан фойдаланиш, санаторийларда даволаниш ва соғломлашиш, уй-жой ижараси харажатларининг бир қисмини қоплаш ҳамда транспорт хизмати каби муҳим ижтимоий қулайликлар яратилган.


Меҳнатга ҳақ тўлаш миқдори миллий даражадаги “А” гуруҳига кирувчи давлат органлари даражасида белгиланган (маълумот учун: миллий даражадаги ташкилотлар таркибига энг юқори бўлган давлат органлари киради).




Аризаларини бериш тартиби


Вакант лавозим учун, тегишли тажриба ҳамда бажарилган иш ёки лойиҳалардан 2–3 та намунани кўрсатган ҳолда маълумотномани (CV) тақдим этинг.


Танлов жараёни талабларга мувофиқликни текшириш, мутахассисликка оид амалий топшириқ, тест ва суҳбатни ўз ичига олади. Белгиланган талабларга жавоб берадиган номзодлар амалий топшириқни бажариш ҳуқуқига эга бўладилар.



Ҳужжатларни қабул қилиш манзили: hp@ach.gov.uz


Маълумот учун телефон: (71) 236-80-06

img