Сайтнинг эски таҳририга ўтиш

Ўзб

18.08.2026

Ўзбекистон Ҳисоб палатаси делегацияси Латвия Президенти билан учрашди

Жорий йилнинг 19 август куни Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раисининг биринчи ўринбосари М. Абдуллаев бошчилигидаги делегация Латвия Республикаси Президенти Эдгарс Ринкевич билан учрашувда иштирок этди.

Учрашувда Латвия, Арманистон, Молдова, Украина ва Ўзбекистон Олий аудит органларининг расмий делегациялари иштирок этди.


Унда Олий аудит органларининг давлат бошқаруви самарадорлигини ошириш, давлат маблағларидан оқилона ва натижадор фойдаланишни таъминлаш, очиқлик ва шаффофликни кучайтиришдаги ролига алоҳида эътибор қаратилди.


Шунингдек, давлат аудити соҳасида халқаро ҳамкорликни янада ривожлантириш, илғор тажриба алмашиш ва Олий аудит органларининг институционал салоҳиятини мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.


Мулоқот чоғида Латвия Президенти Э. Ринкевич томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев ташаббуси билан мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, хусусан, давлат бошқаруви самарадорлиги, очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, давлат молиясини бошқариш тизимини такомиллаштиришга қаратилган ўзгаришлар юқори баҳоланди. Бу жараёнларда замонавий ва самарали давлат аудити тизимининг ўрни муҳим экани қайд этилди.


Учрашув давомида М. Абдуллаев Ўзбекистон Президенти томонидан давлат молиявий назорати тизимида амалга оширилаётган кенг кўламли трансформация жараёнлари ҳақида маълумот берди.


Хусусан, аудит жараёнларини рақамлаштириш, замонавий ахборот технологиялари ва маълумотлар таҳлили воситаларидан фойдаланиш, масофавий аудит механизмларини кенгайтириш ҳамда назорат тадбирларини хавф таҳлили асосида ташкил этиш борасида амалга оширилаётган ишларга тўхталиб ўтилди.


Ўзбекистонда илк бор Давлат аудити олий мактаби тузилиб, халқаро стандартлар даражасида кадрлар тайёрлаш тизими ўрнатилган айтилди.


Латвия Президенти билан бўлиб ўтган учрашувда Ўзбекистон ва Латвия Олий аудит органлари ўртасидаги амалий ҳамкорлик ҳам юқори даражада эканлиги айтилди.


Хусусан, халқаро аудит стандартларини жорий этиш, замонавий аудит ёндашувларини амалиётга татбиқ қилиш, аудиторлар малакасини оширишга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.


Латвия Президенти Ўзбекистон Раҳбарига ўзининг самимий саломини йўллади ва Ўзбекистонни Марказий Осиёда ижобий тенденцияларнинг ташаббускори, деб атади.

Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси делегациясининг Рига шаҳрига ташрифи самарали бўлиб ўтди. 


img-0
img-1