17.07.2025
Рақамли тўловлар ва мобил банк хизматларида киберхавфсизлик бўйича семинар
Рақамли технологиялар вазирлигида “Рақамли тўловлар ва мобил банк хизматларида киберхавфсизлик: ҳозирги ҳолат ва келажак таҳдидлари” мавзусида амалий семинар бўлиб ўтди.
Ушбу семинар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 10-июлдаги ПФ-100-сонли фармони ва 2025-йил 30-апрелдаги ПҚ-153-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси ташаббуси ва Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамкорлигида ташкил этилди.
Семинарда Ҳисоб палатаси, Рақамли технологиялар, Ички ишлар вазирликлари, Марказий банк ва “Киберхавфсизлик маркази” ДУК нинг масъул ходимлари ўзларининг маърузалари билан қатнашди.
Тадбирда, шунингдек, Молия ва иқтисодиёт вазирлиги, Марказий банк ҳамда давлат улуши мавжуд бўлган 9 та банк (жумладан, “Ўзмиллий банк”, “ЎзСаноатқурилишбанк”, “Алоқабанк”, “Микрокредитбанк”, “Агробанк”, “Асакабанк” ва “Бизнесни ривожлантириш банки”)нинг ахборот ва киберхавфсизлик бўйича мутахассислари ҳам иштирок этди.
Маърузаларда киберхавфсизликни таъминлашда миллий ва халқаро талаблар, рақамли трансформация жараёнида ахборот хавфсизлигининг асосий йўналишлари, банкларга хос APT (Advanced Persistent Threat) ҳужумлари ва улардан ҳимояланиш стратегиялари ҳамда рақамли тўловлар ва мобил банк хизматларида киберхавфсизликни таъминлаш бўйича маълумотлар берилди.
Тадбир иштирокчилари интерактив форматда ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олдилар.


Бошқа янгиликлар
Давлат тиббий суғуртаси жамғармасининг тиббиёт ташкилотлари олдидаги қарздорлиги ўрганилди
430
26.08.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_29f00cbd938976c3a73b201e.jpg)
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасидаги вакант лавозимларга танлов ўтказиш бўйича ЭЪЛОН
10348
29.09.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_552cbbaafc5ca2676ab46af1.jpg)
Давлат идораларида ижро интизомига бағишланган ўқув семинарлар бошланди
614
13.07.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_499014276c65f9cfe1d766cb.jpg)
Давлат бюджетининг 2024 йилдаги ижроси тўғрисидаги ҳисобот ташқи аудитдан ўтказилди
3210
25.05.2025
Туркия Ҳисоб суди томонидан рискларни бошқариш мавзусида онлайн ўқув тренинглари ўтказилди
590
25.12.2025