01.09.2025
Ҳисоб палатаси томонидан халқаро аудиторлик стандартлари асосида илк бор молиявий аудит ўтказилди
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси томонидан давлат молиясида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, халқаро аудиторлик амалиётини ривожлантириш мақсадида Осиё Тараққиёти Банки (ОТБ) ҳамда Ўзбекистон Республикаси томонидан молиялаштирилаётган “Цемент-бетон қопламали ички йўлларни қуриш” лойиҳасининг халқаро аудиторлик стандартлари (ISA) асосида илк бор молиявий ҳамда мувофиқлик аудитлари ўтказилди.

Аудит “Цемент-бетон қопламали ички йўлларни қуриш” (2 ва 3-босқичлар) лойиҳаси доирасида давлат сектори учун бухгалтериянинг халқаро стандартлари (IPSAS)га мувофиқ тузилган молиявий ҳисоботлар, уларнинг ишончлилиги ва маблағлардан самарали фойдаланиш ҳолатини қамраб олди.
Маълумот ўрнида: IPSAS давлат маблағлари ҳисобдорлигини таъминлаш, шаффоф ва ўрнатилган бир хил талабларга мувофиқ ҳисобот юритиш мақсадида халқаро миқёсда қабул қилинган стандартлар ҳисобланади. Улар ҳисоботлардаги маълумотларнинг ишончли ва холис бўлишини, бюджет маблағлари тўғри сарфланишини ва молиялаштирувчи ташкилотлар томонидан молиялаштирилган маблағларнинг мақсадли йўналтирилганлигини кўрсатиб беради.
Аудит жараёнида Ҳисоб палатаси аудиторлари томонидан қуйидаги ишлар амалга оширилди:
- ОТБ қарз битими ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумат ҳиссаси асосида ажратилган маблағларнинг мақсадли, самарали ҳамда ОТБ талабларига ва миллий қонунчиликка мувофиқ сарфланиши текширилди.
- Аванс ва операцион банк ҳисоб рақамлари, тўғридан-тўғри тўловлар ҳаракати тўлиқ таҳлил қилинди.
- Бухгалтерия ҳисоботи миллий стандартлари (БҲМС) асосида тузилган ҳисоботлар йиғилиб, уларнинг халқаро стандартларнинг талабларига мувофиқлиги баҳоланди. Шунингдек, Ҳисоб палатаси аудиторлари Давлат сектори учун бухгалтерия халқаро стандартлари (IPSAS) асосида тайёрланган молиявий ҳисоботлар аудит қилинди.
- Тузилган шартномалар шартлари, мажбуриятлар белгиланган муддатларга риоя этилиши ўрганилди.
- Тендер савдолари, иштирокчи ташкилотлар таркиби, манфаатлар тўқнашуви ҳолатлари, харид ҳужжатлари ва ОТБ томонидан ўрнатилган қоидаларига мувофиқлик таҳлил қилинди.
- Лойиҳа Офиси ходимларини танлаш, лавозимларга тайинлаш, малака талаблари, ишга қабул қилиш тартиби, вазифалар тақсимоти ва иш ҳақи ҳисоб-китоблари таҳлил қилинди.
- Лойиҳа Офиси томонидан ОТБ ҳамда давлат органларига тақдим этилган ҳисоботлардаги маълумотларнинг аниқлиги ва асослилиги ҳам текширилди.
- Аудит натижаларига кўра, лойиҳа самарадорлигини ошириш мақсадида манфаатлар тўқнашувини бартараф этиш, харажатларни қайта баҳолаш, лойиҳа бошқаруви ва ички назорат тизими самарадорлигини ошириш ва кадрлар бошқарувини кучайтириш, шунингдек, IPSAS талабларига мувофиқ ҳисобот юритиш ва ходимлар малакасини ошириш бўйича лойиҳа бошқарувчилари ҳамда ОТБга таклифлар тақдим қилинди.
Аудит жараёнида ОТБ ва Ҳисоб палатаси ўртасида яқин ҳамкорлик ва конструктив мулоқот йўлга қўйилди. Икки томон давлат маблағларидан мақсадли фойдаланиш ва ҳисобдорликни таъминлаш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатларни юқори баҳолаб, кейинги қўшма лойиҳаларда ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олдилар.
Ҳисоб палатаси келгусида ҳам халқаро стандартлар талабларига жавоб берадиган давлат аудит амалиётини янада ривожлантириш, давлат маблағлари ҳисобдорлиги ва самарадорлигини таъминлаш бўйича ишларни изчил давом эттиради.

Бошқа янгиликлар
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_170e3a8159c26d0bb4e46f28.jpg)
Спорт вазирлигида бюджет маблағларининг самарали ишлатилиши устидан мониторинг
1339
06.07.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_4f038ca930e8130bc2fa17cf.jpg)
Ислоҳотлар натижадорлиги, ҳудудларда ишларнинг бориши, аҳолини қийнаётган масалаларга бағишланган йиғилишда Президент томонидан Ҳисоб палатасига берилган топшириқлар
957
15.06.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_b956bf7e32c309ae4b47be5b.jpg)
Рақамли технологиялар вазирлигида бюджет маблағларининг самарали ишлатилиши бўйича йиғилиш
956
30.07.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_402babd323ce71f3d26c3149.jpg)
Давлат иштирокидаги корхоналарни бошқариш ва ислоҳ қилиш Стратегиясининг ижроси
1535
19.09.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/7d1ec744-a4f3-2974-90f1-a482cd8e663b.jpg)
Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан табрик
3243
13.01.2025