13.12.2025
Ҳисоб палатаси Ўзбекистон Аудиторлар палатасини 25 йиллик юбилейи билан табриклади
Ўзбекистон Аудиторлар палатаси ташкил этилганининг 25 йиллигига бағишланган халқаро илмий-амалий конференцияда Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг биринчи ўринбосари М.Р. Абдуллаевнинг расмий табрикномаси ўқиб эшиттирилди.

Табрикномада Палатанинг миллий аудит тизимини ривожлантириш ва малакали кадрларни тайёрлашдаги муҳим ўрни алоҳида таъкидланди.
Чорак аср давомида Аудиторлар палатаси юзлаб малакали мутахассисларни бирлаштира олди, замонавий касбий мактабни шакллантирди ва хусусий секторда ташқи аудитни ривожлантиришга салмоқли ҳисса қўшди.
Айниқса, аудиторларни сертификатлаштириш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш бўйича эришилган натижалар эътироф этилди.
Табрикномада давлат аудитининг олий органи бўлган Ҳисоб палатаси ҳамда мустақил аудит институти сифатидаги Аудиторлар палатаси бир-бирини тўлдирувчи тузилмалар ҳисобланиши қайд этилди.
Улар ўртасидаги ҳамкорликнинг изчил мустаҳкамланиб бориши мамлакатнинг молиявий шаффофлигини оширишга ва жамоатчилик ишончини кучайтиришга хизмат қилмоқда.
Конференция иштирокчиларига мурожаат этар экан, Ҳисоб палатаси вакиллари халқаро форум доирасидаги муҳокамалар ва эксперт таҳлиллари Ўзбекистонда аудит соҳасининг институционал ва ҳуқуқий асосларини янада мустаҳкамлашга қаратилган янги ғоя ва таклифлар учун асос бўлишини билдирдилар.
Табрикнома якунланар экан, Ҳисоб палатаси Аудиторлар палатасининг барча аъзоларини ушбу қутлуғ сана билан табриклаб, уларга мустаҳкам соғлиқ, фаровонлик ва касбий фаолиятларида янги муваффақиятлар тилади.

Бошқа янгиликлар
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_ab2441d04b3efc532dcd0366.jpg)
Ташаббусли бюджет лойиҳалари самарадорлиги бўйича ўрганиш натижалари
863
12.07.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_692dfd9121d044af1d4339d6.jpg)
Бандлик соҳасида молиявий назоратни такомиллаштиришга доир янги ёндашувлар муҳокама қилинди
958
05.05.2026
“Агропарранда кластери” лойиҳасини молиялаштириш ва “Паррандасаноат” уюшмасини сақлаш учун ажратилган маблағларнинг мақсадли ишлатилиши ўрганилди
416
26.08.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_7f5559118da150080de915c2.jpg)
Ҳисоб палатаси раҳбарияти вакили Ўзбекистон футзал федерацияси вице-президенти этиб тайинланди
799
08.07.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_ad55a5e1d1c03a8c4ebf8e27.jpg)
Ўзбекистон ва Озарбайжон Олий аудит органлари ўртасида параллел аудит масалалари муҳокама қилинди
764
09.06.2026