04.01.2026
Ҳисоб палатасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Мурожаатномасини ўрганишга бағишланган иқтисодий ўқиш ўтказилди
Ҳисоб палатасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва кўп миллатли халқимизга тақдим этган Мурожаатномаси мазмун-моҳиятини чуқур ўрганиш ва унинг устувор йўналишларини амалиётга татбиқ этиш масалаларига бағишланган иқтисодий ўқиш бўлиб ўтди.
Иқтисодий ўқиш Ҳисоб палатаси раисининг бириничи ўринбосари М.Абдуллаев раҳбарлигида ўтказилиб, унда раис ўринбосари С.Мирзаев томонидан Президент Мурожаатномасида белгилаб берилган асосий йўналишлар, жорий йилда эришилган муҳим ижтимоий-иқтисодий натижалар ҳамда 2026 йил учун белгиланган стратегик вазифалар юзасидан атрофлича ахборот берилди.
Таъкидланганидек, давлатимиз раҳбари Мурожаатномасида иқтисодиётни технологик ва инновацион ривожлантириш, камбағалликни қисқартириш, аҳоли даромадларини ошириш, маҳалла тизимини янада мустаҳкамлаш, “яшил” иқтисодиёт ва экологик барқарорликни таъминлаш, шунингдек, давлат бошқаруви ва суд-ҳуқуқ тизимини тубдан ислоҳ қилишга қаратилган аниқ вазифалар белгилаб берилди.
Шунингдек, ўрганишда барча идораларда комплаенс ва коррупцияга қарши ички назоратга масъул ўринбосар лавозими жорий этилиши, Ҳисоб палатасининг вакили фаолияти йўлга қўйилиши ҳамда Давлатнинг ҳар бир сўм маблағи, ресурси бўйича шахсий жавобгарлик кучайтирилиши каби ислоҳотлар юзасидан амалга ошириладиган ишлар концептуал ўрганилди.
Иқтисодий ўқиш давомида Ҳисоб палатаси раисининг биринчи ўринбосари М.Абдуллаев Президент Мурожаатномаси халқимиз турмуш тарзи фаровонлигини оширишда, аҳоли учун муносиб ҳаёт шароитларини яратишда ҳамда мамлакатни барқарор ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этишини алоҳида таъкидлади ҳамда Ҳисоб палатаси ходимларига белгиланган устувор вазифалардан келиб чиқиб, давлат маблағлари ва ресурсларидан самарали, мақсадли ва оқилона фойдаланиш устидан назоратни янада кучайтириш, шаффофлик ва қонун устуворлигини таъминлаш масалалари юзасидан тегишли эслатмалар берди.
Мазкур иқтисодий ўқиш Ҳисоб палатаси жамоаси учун Президент Мурожаатномасида белгиланган вазифаларнинг мазмун-моҳиятини янада чуқур англаш, уларни амалга оширишда идоранинг ўрни ва масъулиятини оширишга хизмат қилди.



Бошқа янгиликлар
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_31b8131d0f85af086670a56b.jpg)
Венгрия давлати Олий Аудит органи вакили Кристоф Ковач: "Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси — намунавий иш олиб бораётган аудит ташкилоти"
162
24.05.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_a7786e9339ab99836588f9b7.jpg)
Жаҳон банки билан натижага асосланган молиялаштириш масалалари муҳокама қилинди
1811
07.05.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_27d2b760346033af84c45eb9.jpg)
“Яшил макон” лойиҳаси аудити
334
23.03.2026
Туркия Ҳисоб суди томонидан рискларни бошқариш мавзусида онлайн ўқув тренинглари ўтказилди
1124
26.12.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_b43949509c1dc7d3a9cb6c70.jpg)
Ижро интизомини самарали ташкил этиш бўйича амалий семинар
1803
20.05.2025