05.11.2025
Ҳисоб палатасининг 9 ойлик фаолияти якунлари бўйича брифинг

Жорий йилнинг 23 июль куни Давлатимиз Раҳбари Ҳисоб палатасининг фаолияти ҳамда ижро тизимини такомиллаштириш чора-тадбирларига оид тақдимоти билан танишди. Тақдимот жараёнида эндиликда Ҳисоб палатаси фақат назорат қилувчи эмас, балки бюджет интизомига кўмаклашувчи ва хулоса берувчи идорага айлангани таъкидланди.
Шу боис асосий эътибор молиявий интизом бузилишининг олдини олиш, бунинг омилларини таҳлил қилишга қаратилмоқда.
Мамлакатимизнинг миллий иқтисодиёти изчил ўсиб бормоқда. Шунга мутаносиб равишда давлат харажатлари сўнгги 8 йил давомида 6 баробарга ошган.
Бу, ўз навбатида, молиявий назорат кўлами ва иш ҳажмини ҳам оширади. Буни қамраб олишнинг самарали ва ишончли йўли – рақамлаштириш.
Шунинг учун, Ҳисоб палатасида рақамли трансформация жараёнларига халқаро стандартлар асосида устувор эътибор қаратилмоқда.
Ҳисоб палатасининг “Масофавий аудит” ахборот тизимида 35 та йўналишда 75 таси автоматик риск-таҳлилларни амалга ошириш ташкил этилиб, шундан 53 таси ишга туширилди.
Ҳисоб палатаси томонидан Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда “Масофавий аудит” ахборот тизимида 3 та йўналиш бўйича сунъий интеллектдан фойдаланиш жараёнлари автоматлаштирилди ва ишга туширилди.
Ҳисоб палатасида яратилган ушбу катта ҳажмдаги маълумотлар базаси орқали реал вақт режимда бюджет маблағлари сарфининг қонунийлиги, мақсадлилиги ва самарадорлигини мониторинг қилиш тизими йўлга қўйилди.
“Масофавий аудит” ахборот тизими орқали аниқланган рисклар асосида 8,9 трлн сўмлик камчиликлар бартараф этилди. Жумладан, 840 млрд сўмлик камчиликларнинг барвақт олди олинди.
Бюджет харажатлари маблағларини иқтисод қилиш, мақбуллаштириш ва қўшимча даромадларни аниқлаш мақсадида Ҳисоб палатаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ўртасида қўшма қарор қабул қилинди.
Тузилган Ишчи гуруҳлар томонидан бюджетдан маблағ олувчи 22 та вазирлик ва идораларда амалий ишлар ҳозирда олиб борилмоқда.
2025 йилнинг 9 ойида жами 73 та, шундан III чоракда 26 та аудит тадбирлари жойига чиққан ҳолда ва масофавий тарзда ўтказилди. Ўтказилган аудит натижалари бўйича тегишли ташкилотларга 131 та кўрсатмалар киритилди.
Халқаро ҳамкорлик йўналиши
Ҳисоб палатасининг фаолиятини халқаро тажриба асосида такомиллаштириш борасида хорижий Олий аудит органлари билан ҳамкорликни кучайтириш ишлари олиб борилмоқда.
Жумладан:
– Хитой Олий аудит органи билан Келишув имзоланиб, аудит стандартлари бўйича ахборот алмашинуви ҳамда сунъий интеллектдан фойдаланиш тажрибаси ўрганилади;
– Ўзбекистон Ҳисоб палатаси ҳамда Венгрия ва Туркия Олий аудит органлари Маслаҳатлашув кенгашига асос солинди. Ҳар йили 5-10 нафар Ҳисоб палатаси ходимларини Туркия Олий аудит органи қошидаги Ўқув марказ ва Хитойнинг Нанкин аудит университетига таълим олиш учун юборишга келишилди;
– 9 ой ичида Ҳисоб палатасининг аудиторлари Австрия, Швейцария Конфедерацияси, Норвегия, Туркия, Хитой, Япония, Филиппин каби мамлакатларда ўзларининг малакаларини оширди;
– Жорий йилнинг 27-31 октябрь кунлари Мисрда Халқаро Олий аудит органларининг халқаро ташкилоти ИНТОСАИ нинг 3 йилда бир маротаба бўладиган Конгресси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси делегацияси иштирок этиб, қатор муҳим икки томонлама учрашувларни ўтказди. Жумладан, Хитой, Венгрия, Саудия Арабистони, БАА, Словакия, Чехия, Озарбайжон каби мамлакатлар муносабатлар янги форматга ўтказилди. Қозоғистон Олий аудит органи билан Ҳамкорлик келишуви имзоланди.
Қолаверса, Конгресс доирасида Ўзбекистон Ҳисоб палатаси МДҲ га аъзо давлатлар Олий аудит органлари кенгаши доирасида раисликни қабул қилиб, «Давлат аудити жараёнларида рақамли трансформация: рисклар, имкониятлар ва инновацион йўндашувлар» мавзусидаги халқаро анжуманни ташкил қилди.
9 ойлик фаолиятга тегишли маълумотлар шулардан иборат эди. Бюджет харажатларининг самарадорлиги ва қонунийлигини таъминлаш ҳамда тушумлар тўлиқлиги устидан назорат ишлари Ҳисоб палатаси томонидан бундан кейин ҳам давом эттирилади.

Бошқа янгиликлар
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_7d12a018c2bffe7ffdf7d9cc.jpg)
Рақамли пулларни ривожлантиришнинг иқтисодий имкониятларига бағишланган вебинар
374
04.02.2026
Ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурлари бўйича семинар
1417
07.09.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_6acbf9509ce9c26955dc0fd6.png)
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан амалга оширилган ишлар тингланди
1466
07.07.2025
ҲИСОБ ПАЛАТАСИДА ЙИЛ ЯКУНЛАРИ САРҲИСОБ ҚИЛИНИБ, КЕЛГУСИ ДАВР УСТУВОР ВАЗИФАЛАРИ БЕЛГИЛАБ ОЛИНДИ
1273
29.12.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_f3af55ca1330c5b2fda58e9b.jpg)
Асосий куч ва эътибор шароити оғир туман ва маҳаллаларга қаратилади
661
22.01.2026