Сайтнинг эски таҳририга ўтиш

Ўзб

29.09.2025

Ҳисоб палатасининг 2024 йилги фаолияти бўйича ҳисоботи

Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг 2024 йилда амалга оширилган фаолияти юзасидан ҳисоботи тақдим қилинди. Ушбу ҳисоботда Ҳисоб палатасининг тарихида муҳим бурилишларни акс этувчи воқеалар тасвирланган.

Ҳисоботда, авваламбор, Ҳисоб палатасининг иш услубларига таркибий ўзгаришлар киритилгани қайд қилинган. Ҳисоб палатаси ўз фаолиятини аввалги молиявий текширишлардан халқаро стандартлар асосида аудит ўтказишга қаратиб, давлатнинг профессионал хулоса берувчи ва баҳоловчи аудит органи сифатида қайта шакллана бошлади. 


Яъни назорат тадбирларида фақат хато ва камчиликларни аниқлаш эмас, балки ривожланган давлатларда ўтказиладиган ташқи аудитга устувор эътибор қаратилмоқда.


Ҳисоб палатаси иш фаолиятини янги босқичга олиб чиққан муҳим ҳужжат – бу 2024 йил 10 июлда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Бюджет маблағларидан фойдаланиш устидан молиявий назоратни кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-100-сонли Фармони бўлди. Ушбу Фармон асосида Ҳисоб палатасининг фаолияти халқаро стандартлар асосида аудит ўтказишга қаратилди.


2024 йил давомида илғор халқаро тажриба асосида аудитнинг самарадорлик, мувофиқлик, молиявий, стратегик ва IT стандартлари ҳамда уларни ўтказиш қўлланмаларини ишлаб чиқилди. 


Рақамлаштиришни жадаллаштириш мақсадида Ҳисоб палатасининг Масофавий назорат маркази фаолияти, молиявий назорат тадбирларини назорат қилишга қаратилган “Давлат аудити” ахборот тизими янада тизимлаштирилди.


Давлат Раҳбарининг 2024 йил 16 январда берган топшириқларига асосан, Ҳисоб палатаси ва Бош прокуратура томонидан бюджетдан энг кўп маблағ олувчи 12 та вазирликларда бюджет интизомини кучайтириш, харажатларни оптималлаштириш бўйича доимий назорат олиб борилди.


Жумладан, ушбу вазирликларда бюджет интизомини онлайн назоратини амалга оширувчи “Ситуацион марказлар” ташкил этилиб, Ҳисоб палатасининг “Масофавий аудит” ва “Мониторинг портали” ахборот тизимларига уланди.


Ҳисоб палатасининг яна бир муҳим устувор йўналиши – бу изчил ва кенг кўламли халқаро ҳамкорликдир. 2024 йил давомида Ҳисоб палатаси Жаҳон банки, Халқаро валюта жамғармаси, Осиё тараққиёт банки билан фаол ҳамкорлик олиб борди. Ҳисоб палатаси аудиторлари ИНТОСAИ, АЗОСAИ тузилмаларининг халқаро лойиҳалари доирасида Европа ва Осиёда ўтказилган ўқув семинарларида офлайн ва онлайн иштирок этди.


Ушбу халқаро ҳамкорлик Ўзбекистон учун давлат ташқи аудити соҳасида нуфузли халқаро стандартларга мослашиш имконини беради. Келажакда Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси халқаро ҳамжамият билан икки ва кўп томонлама ҳамкорликни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлашни режалаштирган.


Ҳисобот якунида бундан кейин ҳам Ҳисоб палатаси давлат молиявий назоратининг самарадорлигини оширишга хизмат қилиши баён қилинган. 


img-0
img-1img-2