26.03.2026
Ўзбекистон ва Тожикистон Ҳисоб палаталари ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик изчил ривожланмоқда
Шу кунларда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлмоқда. Ташриф доирасида Олий давлатлараро кенгашнинг биринчи йиғилиши ўтказилди. Учрашувларда Ҳукуматлар, Парламентлар ва идоралар даражасидаги фаол ва яқин алоқалар ривожланаётгани мамнуният билан қайд этилди.

Икки мамлакат Олий аудит органлари ўртасидаги ўзаро муносабатлар ҳам юқори динамикади ривожланиб бормоқда. Ўзбекистон ва Тожикистон Ҳисоб палаталари ўртасида 2021 йилда Ҳамкорлик меморандуми имзоланган.
Ҳозирда икки давлат Ҳисоб палаталари ИНТОСАИ, АЗОСАИ, ЭКОСАИ, МДҲ ва Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Олий аудит органлари кенгашларига аъзо ҳисобланади.
Сўнгги йилларда Томонларнинг кенгайтирилган делегациялари ўртасида Россия, Ҳиндистон, Туркия, Қозоғистон, Мисрда учрашувлар бўлиб ўтган.
2025 йилнинг 27-31 октябрь кунлари Мисрнинг Шарм аш-Шайх шаҳрида ХХV ИНТОСАИнинг Конгресси доирасида МДҲ давлатлари Олий аудит органлари раҳбарлари Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унинг доирасида Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раисининг биринчи ўринбосари М. Абдуллаев ва Тожикистон Республикаси Ҳисоб палатаси раиси Дж. Каримзода ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
2025 йилнинг 15-16 апрел кунлари Тожикистоннинг Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган ШҲТга аъзо мамлакатлар Олий аудит органлари раҳбарларининг навбатдаги 7-учрашувида Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раиси ўринбосари С. Мирзаев иштирок этди. Тадбирда Ўзбекистон томони давлат назоратини кучайтириш орқали сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича қатор таклифларни илгари сурди.
Ундан аввал, икки Томон делегациялари Ҳиндистоннинг Лакхнау шаҳрида бўлиб ўтган ШҲТга аъзо мамлакатлар Олий аудит органлари раҳбарларининг VI йиғилишида иштирок этган. Учрашув “Янги технологияларнинг аудит жараёнига интеграциялашуви” масалаларига бағишланган эди.
Икки идора аудиторлари, шунингдек, Тошкент, Остона, Бишкек, Истанбул, Осло, Нанкин ва каби шаҳарларда бўлиб ўтган халқаро ўқув курс ва тренингларда биргаликда иштирок этиб, ўзаро тажриба алмашган.
Ўзбекистон ва Тожикистон Ҳисоб палаталари давлат аудити методологияларини тизимли ўрганиш ва халқаро аудит стандартларини жорий қилиш йўналишларида ҳамкорликни йўлга қўйган.
Бундан кейин ҳам Ўзбекистон ва Тожикистон Олий аудит органлари икки томонлама ва халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлик ва шериклик муносабатларини изчил ривожлантиришга тайёр эканлигини билдирмоқда.
Ўзаро ҳамкорлик доирасида олинган билим ва тажрибалар икки дўстона ва биродар мамлакатда давлат молиявий назоратини халқаро андозалар даражасида тараққий эттиришга хизмат қилади.


Бошқа янгиликлар
Соғлиқни сақлаш соҳасида халқаро лойиҳалар самарадорлиги муаммолари
245
04.05.2026
Автотранспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш ва қайта жиҳозлаш бўйича аудит ўтказилди
348
08.04.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_dae02bdf9af049ba9d4d653e.jpg)
Ўзбекистон Ҳисоб палатаси вакиллари Минск шаҳридаги халқаро семинарда иштирок этди
104
02.06.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_97a9ba51495e383c6ce55ca3.jpg)
Кимё саноатини ривожлантириш режалари тақдимот қилинди
1172
02.12.2025
Ҳисоб палатасига Словения Республикаси Олий аудит органи делегацияси ташриф буюрди
289
20.04.2026