30.10.2025
ХХV ИНКОСАИ кун тартибида сунъий интеллект технологияларини аудитда қўллаш масалалари
Хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси делегацияси жорий йилнинг 27-31 октябрь кунлари Миср Араб Республикасининг Шарм аш-Шайх шаҳрида бўлиб ўтган ХХV INTOSAI (Олий аудит) халқаро ташкилотининг INCOSAI - Бутунжаҳон конгрессида иштирок этди.

Конгресс доирасида “Сунъий интеллект технологияларини аудит жараёнларида қўллаш” бўйича пленар сессияси бўлиб ўтди. Сессияда Миср, Буюк Британия, Ҳиндистон, Норвегия, Кения, Саудия Арабистони ва бошқа давлатлар ўз тажрибалари билан ўртоқлашди.
Сессия иштирокчилари томонидан давлат аудити тизимида сунъий интеллект технологияларини жорий этиш тезкорлик, аниқлик ва шаффофлик даражасини сезиларли даражада ошириши алоҳида таъкидланди.
Ўзбекистон Ҳисоб палатасининг рақамлаштириш, айниқса, сунъий интеллект технологиялари соҳасида эришган ютуқлари мазкур Конгрессда иштирок этган кўплаб ривожланган давлатлар, жумладан, Венгрия, Словакия, Чехия ва Польша томонидан алоҳида эътироф этилди.
Қозоғистон ва Қирғизистон Олий аудит органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси тажрибасини тарғиб қилиш бўйича вебинарлар ташкил қилиш таклифлари билдирилди.
Бугунги кунда Ҳисоб палатасида давлат харидлари соҳасида манфаатлар тўқнашуви, аффилланганлик ва шартномада кўрсатилган товарларни қабул қилиш ҳужжатларига (ҳисобварақ-фактураларга) мувофиқлиги йўналишларида риск-таҳлиллар сунъий интеллект технологиялари ёрдамида амалга оширилмоқда.
Бундан ташқари, Конгресс доирасида Саудия Арабистони Олий аудит органи билан ўтказилган икки томонлама музокаралар натижасида ушбу идоранинг амалий кўмагида Ҳисоб палатаси ҳузурида “Сунъий интеллект лабораторияси”ни ташкил этишга келишилди. Ушбу лаборатория рақамли аудит, сунъий интеллект, катта ҳажмли маълумотлар таҳлили ва ахборот хавфсизлиги соҳаларида илмий тадқиқот ишларини амалга оширади.
Ҳисоб палатаси томонидан илғор халқаро тажриба асосида сунъий интеллект орқали масофавий аудитни ўтказиш ишлари изчил давом эттирилади.



Бошқа янгиликлар
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_19ef958e33e7204b96fe2908.jpg)
Ҳисоб палатасининг 2024 йилги фаолияти бўйича ҳисоботи
3347
29.09.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_ac49502bc80d719a22ecdfd2.jpg)
Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли даромадларини ошириш бўйича ишлар янгича ташкил этилади
513
03.09.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_e10e72ac71b9d325de60e218.jpg)
Арманистонлик аудитор конференция мавзулари долзарблигини таъкидлади
562
24.05.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_8f8a74f019d782ef745139b4.jpg)
Маҳаллий бюджетларда қўшимча манбалар шаклланиши ва улардан фойдаланилиши таҳлили
848
20.04.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_8ee2d5c87b8e0c37004f3603.jpg)
Халқаро молия институтлари иштирокидаги инвестиция лойиҳалари аудити ўтказилди
322
06.01.2025