25.01.2026
Ҳисоб палатаси ва АССА ташкилоти ўртасида Ўзаро англашув меморандуми имзоланди
АССА ташкилоти делегацияси Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасида амалий ташриф билан бўлди.

Учрашувда Томонлар давлат молиясини бошқариш, аудит соҳасида илғор халқаро тажрибаларни жорий этиш ҳамда Ҳисоб палатаси ходимларининг касбий малакасини ошириш масалаларини муҳокама қилди.
Маълумот учун: ACCA (Association of Chartered Certified Accountants) — жаҳондаги энг нуфузли халқаро бухгалтерлик ва аудиторлик ташкилотларидан бири бўлиб, 180 дан ортиқ мамлакатларда фаолият юритади. ACCA халқаро стандартлар, молиявий ҳисобдорлик ва аудиторлар малакасини ошириш бўйича илғор билимларни тадбиқ этишни ўз олдига мақсад қилган.
Ҳисоб палатаси раисининг биринчи ўринбосари М. Абдуллаев ҳозирда ушбу идорада амалга оширилаётган трансформациялар ҳақида маълумот берди. Ҳисоб палатаси бугунги кунда ўз фаолиятини халқаро стандартлар асосида қайта шакллантириш, аудитни анъанавий текширувдан таҳлил, баҳолаш ва профессионал хулоса бериш тизимига айлантириш устувор вазифа сифатида белгилагани таъкидланди.
Ўз навбатида, АССА ташкилоти вебинарлар орқали Ҳисоб палатаси ходимларини илғор халқаро тенденциялар билан таништириш, мақсадли мавзуларда қўшма конференциялар ташкил этиш, ACCA ўқув платформасида қўшимча имкониятларни яратиш каби йўналишларда ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирди.
Учрашув якунида Ҳисоб палатаси ва АССА ташкилоти ўртасида Ўзаро англашув меморандуми имзоланди. Унда белгиланган вазифалар — Ҳисоб палатаси ходимлари учун ўқув ва узлуксиз касбий ривожланиш дастурларини йўлга қўйиш, техник материаллардан фойдаланиш, қўшма конференциялар ўтказиш, давлат аудиторларини сертификатлашни қўллаб-қувватлаш, Ўқув марказини аккредитациялаш имкониятларини ўрганиш.
Томонлар аудиторлик соҳасидаги халқаро тажрибаларни амалиётга жорий этиш, малака ва салоҳиятни ошириш бўйича янги қўшма ташаббусларни ишлаб чиқиш бўйича келишувларга эришди.

Бошқа янгиликлар
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_0093c92d36d935a326089843.jpg)
Йирик давлат корхоналарини рақамлаштириш юзасидан вебинар
609
29.01.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_4b50c2dcb260206463a2cabe.jpg)
Хитой Миллий аудит идораси билан меморандум имзоланди
1748
09.04.2025
Соғлиқни сақлаш соҳасида халқаро лойиҳалар самарадорлиги муаммолари
242
04.05.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_8f3d31eebeccb5adf251c2a4.jpg)
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Евроосиё иқтисодий кенгаши йиғилишидаги нутқи
980
21.12.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_cb19b7d3952b5d0865a552eb.jpg)
Давлатимиз раҳбари Миллий китобхонлик ҳаракатига старт берди
170
23.05.2026