28.08.2025
БАЙРАМ ТАБРИГИ
Азиз юртдошлар! Сизларни азиз байрамимиз – Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 34 йиллиги муносабати билан самимий қутлаймиз.

Миллий давлатчилигимиз, ўзлигимиз ва инсоний ҳақ-ҳуқуқларимизни тиклаб берган Мустақиллик неъмати барча тарихий ютуқ ва марраларимизнинг заминига айланди.
Бугунги кунда муҳтарам Президентимиз бошчилигидаги кенг қамровли халқчил ислоҳотлар маконига айланган Янги Ўзбекистон минтақамиз ва бутун дунёда ўзига хос овозга эга суверен мамлакатдир.
Мамлакатимизнинг хайрли ташаббуслари халқаро ҳамжамият томонидан кенг қувватланаётгани барчамиз учун қувончлидир.
Бундан кейин ҳам давлатимиз Мустақиллигини асраб-авайлаб, унинг ривожига муносаб ҳисса қўшиб яшаш – биз учун энг катта ва шарафли масъулиятдир.
Азиз ватандошлар!
Бугунги байрам муносабати билан Сизларга мустаҳкам соғлик, оилавий бахт, тинчлик-тотувлик, ҳамжиҳатлик ва фаровонлик тилаб қоламиз.
Ватанимиз равнақи йўлида амалга ошираётган эзгу ишларингиз Ўзбекистонимизнинг қаддини ва шон-шуҳратини юксалтиришга хизмат қилсин!
Юксак ҳурмат билан,
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси


Бошқа янгиликлар
Маданият вазирлигига Ҳисоб палатаси вакили — Бош инспектор тайинланди
153
12.05.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/122225bc-47cd-5f09-7621-568121163b37.jpg)
Сув хўжалиги вазирлигида ижро интизомига бағишланган семинар
1060
07.02.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_01897bf9acd5acd91ed6bcac.jpg)
Ижро интизомини самарали ташкил этиш бўйича амалий семинар
1227
29.07.2025
Рақамли трансформация даврида ҳуқуқни муҳофаза қилиш соҳасидаги замонавий таҳдидлар
1652
19.06.2025
“Ахборот технологиялари аудити: рақамли муҳитда ахборот тизимларини баҳолаш, рискларни бошқариш ва назорат механизмлари” мавзусида конференциянинг биринчи параллел сессияси бўлиб ўтди
149
23.05.2026