15.06.2026
Ҳисоб палатасида 20 та стратегик давлат корхоналари фаолияти самарадорлиги муҳокама қилинди
2026 йил 13 июн куни Ҳисоб палатасида давлат корхоналарида таннархни камайтириш ва самарадорликни ошириш масалаларини мувофиқлаштириш бўйича республика комиссиясининг йиғилиши бўлиб ўтди.
Маълумот учун, Республика комиссияси 20 та стратегик йирик давлат корхоналарида рақамлаштириш, харажатларни камайтириш ва самарадорликни ошириш бўйича фаолият олиб бормоқда.
Йиғилишга Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодий сиёсат бўйича маслаҳатчиси О. Ҳакимов ва Ҳисоб палатаси рисининг биринчи ўринбосари М. Абдуллаев ҳамраислик қилишди.
Унда стратегик йирик давлат корхоналарининг 2026 йил I чорак якунлари, бизнес-режалар ижроси ҳамда йиллик прогноз кўрсаткичлари муҳокама қилинди.
Таъкидланишича, ҳисобот даврида корхоналарнинг сотувдан тушган тушуми 123,6 трлн сўмни ташкил этиб, режага нисбатан 115 фоизга бажарилган. Соф фойда 23,5 трлн сўмга етган бўлиб, прогноз кўрсаткичи 159 фоизга таъминланган. Шунингдек, харажатларни камайтириш дастури 6,5 трлн сўмга ёки 106 фоизга бажарилган.
О. Ҳакимовнинг маълумотига кўра, I чоракда 20 та стратегик корхонанинг умумий молиявий кўрсаткичлари ижобий динамикани намоён этмоқда.
Шу билан бирга, айрим корхоналарда бизнес-режа кўрсаткичлари, таннархни пасайтириш ва рақамлаштириш бўйича белгиланган вазифалар ижросида камчиликлар мавжудлиги танқидий кўриб чиқилди.
Хусусан, 3 та корхона — “Ҳудудгазтаъминот” (493 млрд сўм), "Иссиқлик электр тармоқлари" (288 млрд сўм) ва "Тошшаҳартрансхизмат" (50 млрд сўм) — жами 831 млрд сўм зарар билан якун ясаган.
Зарар билан фаолият юритган айрим корхоналарнинг молиявий барқарорлигини мустаҳкамлаш ва кредит юкини камайтириш бўйича қўшимча чоралар белгилаб олинди.
Шунингдек, йиғилишда “Олмалиқ КМК” АЖ томонидан ишлаб чиқариш ва бошқарув жараёнларини рақамлаштириш, электрон ахборот тизимларини жорий этиш ҳамда операцияларни автоматлаштириш бўйича амалга оширилган ишлар тақдимоти ўтказилди.
Шу билан биргаликда, йиғилишда айрим корхоналарда рақамлаштириш ишлари белгиланган муддатларда тўлиқ якунланмагани қайд этилди.
Хусусан, 4 та корхона “Ягона ғазначилик” ахборот тизимини тўлиқ ишга туширмаган, 7 та корхонада эса “Молиявий модел” электрон дастурини жорий этиш ишлари якунига етказилмаган.
Муҳокамаларда масъул вазирлик ва идоралар, шунингдек стратегик корхоналар раҳбарларига молиявий барқарорликни мустаҳкамлаш, харажатларни қисқартириш, маҳсулот таннархини пасайтириш ва рақамлаштириш жараёнларини жадаллаштириш бўйича тегишли топшириқлар берилди.
Йиғилиш якунида Комиссия ҳамраиси М. Абдуллаев барча раҳбарлардан масъулиятни ошириш, ишларни тизимли ташкил этиш ва белгиланган вазифаларни муддатида бажариш талаб этилишини таъкидлади.
Бошқа янгиликлар
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_b84f6e06edfef2d07bbc4eb4.jpg)
Ўзсаноатқурилишбанкда муаммоли кредит қарздорликлари таҳлили натижалар
858
01.07.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_19ef958e33e7204b96fe2908.jpg)
Ҳисоб палатасининг 2024 йилги фаолияти бўйича ҳисоботи
3346
29.09.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_9ea9a786478ca25f73bcfde0.jpg)
Сув хўжалиги вазирлигида топшириқлар ижроси юзасидан аудит ўтказилди
3662
03.10.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_b2f49ad92869913625dde407.jpg)
Халқаро конференция иштирокчилари Олимпия шаҳарчасидаги спорт тадбирларида иштирок этди
526
22.05.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_fda3d31e7c9432290fb216c6.jpeg)
Ўзбекистон ва Венгрия Олий аудит органлари замонавий аудит йўналишларида ҳамкорликни кучайтиради
250
18.09.2026