21.07.2026
Ҳисоб палатаси вакили АҚШ Федерал резерв тизимининг халқаро ўқув семинарида иштирок этди
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси вакили Х.Содиқов АҚШ Федерал резерв тизими (Марказий Банки) томонидан ташкил этилган “Рискларга йўналтирилган назорат ва рискларни баҳолаш” мавзусидаги халқаро ўқув семинарида иштирок этди.

Ушбу ўқув дастури 2026 йилнинг 13–16 июль кунлари АҚШнинг пойтахти Вашингтон шаҳрида Федерал резерв тизими Бошқарув кенгаши ҳузуридаги дастур доирасида ташкил этилди. АҚШ томонидан иштирокчилар халқаро саралаш жараёнлари асосида танлаб олинди.
Семинарнинг асосий мақсади – банк назоратини рискларга йўналтирилган ёндашув асосида ташкил этиш, молиявий институтларда рискларни комплекс баҳолаш ҳамда рискларни бошқариш самарадорлигини ошириш бўйича илғор халқаро тажрибани ўрганиш.
Дастур соҳа экспертлари маърузаларини банк секторидаги чуқур амалий тадқиқотлар билан бирлаштирди. Иштирокчилар гуруҳларда ишлаб, институционал маълумотларни таҳлил қилдилар ва устувор рискларни баҳолашни ўргандилар.
Ўқув дастури давомида иштирокчилар кредит, ликвидлик, бозор ва операция рискларини баҳолаш усуллари, ички ва қолдиқ рискларни таҳлил қилиш, рискларни бошқариш тизимини баҳолаш, офсайт ва онсайт назорат жараёнларини амалий кейслар асосида ўрганиш, шунингдек, банклар фаолияти юзасидан комплекс риск баҳолаш хулосаларини тайёрлаш бўйича билим ва кўникмаларини оширдилар.
Ҳисоб палатаси вакили томонидан ушбу идорада сўнгги йилларда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, жумладан, аудитни халқаро стандартлар асосида олиб бориш, давлат молиявий тизимини рақамлаштириш бўйича тематик презентация тақдим этилди.
Мазкур халқаро ўқув дастурида иштирок этиш Ҳисоб палатасида рискларга йўналтирилган аудит ва назорат ёндашувларини янада такомиллаштириш, халқаро илғор тажрибаларни амалиётга татбиқ этиш, молиявий рискларни баҳолаш ва таҳлил қилиш бўйича институционал салоҳиятни мустаҳкамлашга хизмат қилди.

Бошқа янгиликлар
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_c52fe8855eb5ba4fbc371cf8.jpg)
Кимё саноатини жадал ривожлантириш вазифалари белгиланди
924
02.06.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_24c7bc6272f538286fe1870d.jpg)
Давлат молиявий назорат органлари ва ички аудит хизматлари самарадорлигини ошириш бўйича семинар
3349
11.08.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_dae02bdf9af049ba9d4d653e.jpg)
Ўзбекистон Ҳисоб палатаси вакиллари Минск шаҳридаги халқаро семинарда иштирок этди
760
02.06.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_7d181a9d778ddc8829570f58.jpg)
Бухоро вилоятида ислоҳотлар натижадорлиги ҳамда келгусидаги устувор вазифалар муҳокама қилинди
1783
02.04.2026
Ўзбекистон ва Озарбайжон Олий аудит органлари ўртасидаги ҳамкорлик тобора ривожланмоқда
531
27.08.2026