Сайтнинг эски таҳририга ўтиш

Ўзб

03.10.2025

Сув хўжалиги вазирлигида топшириқлар ижроси юзасидан аудит ўтказилди

Сув хўжалиги вазирлигида Давлат Раҳбари ҳузурида 2024 йил 7 ноябрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида сув хўжалиги йўналишида берилган топшириқлар ижроси ўрганилди.

Унда топшириқлар доимий назоратга олинган бўлиб, ижро муддати келган топшириқлар ижроси тўлиқ таъминланмаганлиги аниқланди. 


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 26.12.2024 йилдаги ПҚ–454-сонли қарорига асосан 2025 йилда каналларни реконструкция қилиш учун ажратилган маблағлар самарадорлиги ўрганилди.


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари томонидан пудрат ташкилотлари танлови 10-69 кунгача кечиктирилиб ўтказилганлиги аниқланган. 


Шу билан бирга, жорий йил I чоракда каналларда бетонлаштириш ишлари бажарилган бўлса-да, биронта объект фойдаланишга топширилмаганлиги ҳам аниқланган.


Сув тежовчи технологияларни ўрнатилиши таҳлил қилинганда томчилатиб суғориш технологияларидан фойдаланмаслик ҳолатлар маълум бўлди.


Сув хўжалиги вазирлиги томонидан 2020-2025 йилларда бир қанча насос станциялари модернизация қилиш ва самарали бошқариш шарти билан ДХШ асосида хусусий шерик бошқарувига берилган.


Бироқ, Вазирлик томонидан бу борадаги ишлар тизимли йўлга қўйилмаган. Жумладан, тузилган битимлар доирасида бажарилган ишлар юзасидан ҳар олти ойда мониторинг ўтказиш ишлари мунтазам равишда амалга оширилмаган;


Вазирликда хусусий шерик томонидан амалга оширилган ишлар тўғрисидаги маълумотлар ҳужжатлар асосида қабул қилинмаган.


ДХШ лойиҳаларини шакллантириш бўйича хусусий шерик томонидан инвестиция киритилиши ва электр энергиясини иқтисод қилиниши бўйича минимал талабларни белгиловчи тартиб мавжуд эмаслиги аниқланди.


Сув ресурслари ва электр энергияси ҳамда сув хўжалиги объектларининг ҳисобини юритишни автоматлаштириш ва рақамлаштириш борасидаги ишлар таҳлил қилинганда соҳада ишлаб чиқилган ахборот тизимлари бугунги кунда тўлақонли фаолият юритмаётганлиги аниқланди.


Юқорида қайд этилган камчиликларни бартараф этиш юзасидан Ҳисоб палатаси томонидан тегишли ташкилотларига кўрсатмалар киритилди.


img-0
img-1img-2