Сайтнинг эски таҳририга ўтиш

Ўзб

23.05.2026

“Давлат аудитида катта ҳажмли маълумотларни интеллектуал таҳлил қилишда мавжуд муаммолар ва инновацион ечимлар” мавзусида конференциянинг иккинчи параллел сессияси бўлиб ўтди

2026 йил 22–23 май кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтаётган “Аудит жараёнларини рақамлаштириш ва катта ҳажмли (Big Data) маълумотларни сунъий интеллект орқали таҳлил қилиш” мавзусидаги халқаро конференция доирасида иккинчи параллел сессия ўз ишини якунлади.

Сессия давлат аудити соҳасида ахборот технологиялари аудити, рақамли муҳитда ахборот тизимларини баҳолаш, рискларни бошқариш ҳамда назорат механизмларини такомиллаштириш масалаларига бағишланди.


Иккинчи параллел сессия “Ахборот технологиялари аудити: рақамли муҳитда ахборот тизимларини баҳолаш, рискларни бошқариш ва назорат механизмлари” мавзусида ташкил этилди.


Сессияда АЗОСАИ ва ИНТОСАИга аъзо олий аудит органлари вакиллари, халқаро экспертлар ҳамда таклиф этилган мутахассислар иштирок этди. Шунингдек, хорижий давлатлардан келган делегациялар ва халқаро ташкилотлар вакиллари ҳам муҳокамаларда фаол қатнашди.


Сессия давомида қуйидаги йўналишлар бўйича илмий-амалий муҳокамалар олиб борилди:


- давлат аудитида рақамли трансформациянинг концептуал ва методологик асослари;


- сунъий интеллект технологиялари ва таҳлил усуллари;


- Big Data асосида аудит таҳлили;


- масофавий аудит ва автоматлаштирилган назорат тизимлари;


- киберхавфсизлик ва ахборотни ҳимоя қилиш масалалари;


- рискка асосланган ёндашув ва автоматлаштирилган назорат механизмлари.


Иштирокчилар томонидан таъкидланганидек, давлат аудитида рақамли технологияларни жорий этиш аудит самарадорлигини ошириш, шаффофликни таъминлаш ва молиявий назорат тизимини янги босқичга олиб чиқишда муҳим аҳамият касб этади.


Сессия якунида билдирилган фикр ва таклифлар халқаро ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда давлат аудити соҳасида инновацион ечимларни жорий этишда муҳим платформа бўлиб хизмат қилиши қайд этилди.


img-0
img-1img-2