05.01.2025
Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилиш стратегияси ижроси аудитдан ўтказилди
Ҳисоб палатаси томонидан Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган “2021–2025 йилларда давлат иштирокидаги корхоналарни бошқариш ва ислоҳ қилиш стратегияси” ижроси жойига чиққан ҳолда аудитдан ўтказилди.

Аудитда, давлат иштирокидаги корхоналарни бошқариш тизимини такомиллаштириш, корпоратив бошқарувни жорий этиш, корхоналар фаолияти самарадорлигини ошириш ва давлат иштирокини қисқартириш бўйича қатор ижобий натижаларга эришилгани қайд этилди.
Хусусан, Стратегияда белгиланган 160 та топшириқ, вазифа ва мақсадли кўрсаткичларнинг 78 фоизи бажарилган. Корхоналарда замонавий корпоратив бошқарув механизмлари жорий этилиб, кузатув кенгашларида мустақил аъзолар иштирокини кенгайтириш ва ихтисослаштирилган қўмиталар ташкил этиш бўйича ишлар амалга оширилган.
Трансформация ва корпоратив бошқарувни жорий этиш белгиланган корхоналарнинг бир қисмида молиявий кўрсаткичлар яхшиланган. Шунингдек, давлат иштирокидаги корхоналар сонини қисқартириш бўйича ҳам салмоқли натижага эришилиб, уларнинг сони 2021 йилга нисбатан қарийб 1 мингтага камайтирилган.
Истиқболсиз, фаолият кўрсатмаётган, зарар кўриб ишлаётган ва паст рентабелли давлат иштирокидаги 700 дан ортиқ корхона фаолияти тугатилган. Бу давлат активларидан самарали фойдаланиш ва иқтисодиётда давлат иштирокини оптималлаштиришга хизмат қилмоқда.
Шу билан бирга, аудит жараёнида Стратегияда белгиланган вазифаларнинг бир қисми тўлиқ бажарилмагани аниқланди.
Хусусан, айрим топшириқлар бўйича зарур ҳуқуқий база яратилмаган, назорат ва мониторинг механизмлари етарлича йўлга қўйилмаган ҳамда белгиланган амалий чоралар ўз вақтида кўрилмаган.
Корхоналарни хусусиятидан келиб чиқиб тоифалаштириш масаласи ҳам тизимли равишда ҳал этилмаган. Бу эса айрим корхоналарда корпоратив бошқарувга оид талабларни, жумладан кузатув кенгашлари қошида қўмиталар ва ички аудит хизматларини ташкил этишда қийинчиликларни келтириб чиқармоқда.
Шунингдек, айрим давлат корхоналари акцияларини оммавий таклиф этиш ва корпоратив облигациялар чиқариш бўйича вазифалар тўлиқ бажарилмаган. Натижада давлат иштирокидаги корхоналар учун қўшимча молиявий ресурсларни жалб қилиш имкониятларидан тўлиқ фойдаланилмаган.
Аудит якуни бўйича бажарилмаган топшириқларнинг ижросини таъминлаш, давлат корхоналари фаолиятини рақамлаштирилган платформа орқали мониторинг қилиш, уларни фаолият хусусиятидан келиб чиқиб тоифалаш ва ҳар бир тоифа учун аниқ бошқарув механизмларини белгилаш бўйича таклифлар ишлаб чиқилди.
Шунингдек, давлат корхоналари акцияларини оммавий таклиф этиш ва корпоратив облигациялар чиқариш жараёнларини жадаллаштириш, раҳбарларнинг жавобгарлигини суғурталаш механизмларини жорий этиш ҳамда давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилишнинг янги стратегиясида аниқ мақсад ва кўрсаткичларни белгилаш тавсия этилди.
Мазкур чораларнинг амалга оширилиши давлат активларини бошқариш самарадорлигини оширишга ҳамда корхоналарнинг молиявий барқарорлигини мустаҳкамлаш ва иқтисодиётда давлат иштирокини янада мақбуллаштиришга хизмат қилади.

Бошқа янгиликлар
Рақамли трансформация даврида ҳуқуқни муҳофаза қилиш соҳасидаги замонавий таҳдидлар
3650
19.06.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_fda3d31e7c9432290fb216c6.jpeg)
Ўзбекистон ва Венгрия Олий аудит органлари замонавий аудит йўналишларида ҳамкорликни кучайтиради
250
18.09.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_5785c42af1eef004a8853e95.png)
Ҳисоб палатаси ва АССА ташкилоти ўртасида Ўзаро англашув меморандуми имзоланди
1610
25.01.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_b802463fa079e7fe3e4fc61c.jpg)
Туркий давлатлар Олий аудит органлари ташкилоти (TURKSAI) га асос солинди
539
23.11.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_49549c9e767b1f7690e8f710.png)
Инновация соҳаси ҳамда Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси фаолияти самарадорлик аудити.
1057
12.04.2026