02.10.2025
Коррупцияга қарши курашиш бўйича ички назорат тизимлари аудитдан ўтказилди
Ҳисоб палатаси ва Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан айрим давлат ташкилотларида коррупцияга қарши курашиш бўйича ички назорат тизимлари фаолияти ҳамда коррупциявий омилларни аниқлаш ва бартараф этиш, “коррупциясиз соҳа” лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишлар ҳолати ўрганилди.

Ўрганиш Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, Фармагентлик, Ўрмон хўжалиги ва Техник тартибга солиш агентликлари, “Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази” ва “Тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг малакасини баҳолаш маркази” ва уларнинг 207 та тизим ташкилотларида амалга оширилди.
2025 йил 1 июнь ҳолатига Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, Ўрмон хўжалиги ва Техник тартибга солиш агентликлари ва “Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази”да коррупцияга қарши алоҳида ички назорат таркибий тузилмаси ташкил этилган.
Ўрганиш натижаларига кўра, коррупцияга қарши курашиш тизимини жорий этиш бўйича қатор ҳужжатлар ишлаб чиқилган бўлишига қарамай, уларни амалга ошириш механизми йўлга қўйилмаган.
Жумладан, коррупцияга қарши курашиш тизимларининг ҳолати тўғрисида ҳисоботлар шакллантирилмаган, мониторинг ва назорат қилиш ишлари йўлга қўйилмаган. Умумий ва махсус ўқитиш бўйича дастурлар, ходимларнинг манфаатлар тўқнашуви ҳақидаги йиллик декларацияларни таҳлил қилиш ва манфаатлар тўқнашуви мавжудлиги бўйича реестрни юритиш тўлиқ йўлга қўйилмаган. Номзодлар текшируви ўтказилмасдан ходим ишга қабул қилинган ва юклатилган функциялардан коррупциявий хавф-хатарлар мажбурий баҳолашдан ўтказилмаганлиги аниқланди.
Бундан ташқари, Ахборот тизимларини жорий қилиш ҳолати бўйича “Киберхавфсизлик маркази” ДУК экспертизасидан ўтказилмаган Давлат хизматларини кўрсатиш бўйича ахборот тизимлари ишлаб чиқилмаган ва тегишли ахборот тизими ишга туширилмаган.
Ҳисоб палатаси томонидан ўрганилган ташкилотларда амалий ёрдам кўрсатилди. Ички тизимларни жорий этиш ва муаммоларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар дастури лойиҳаси ишлаб чиқилди.
Юқорида қайд этилган қонунбузилиш ҳолатлари, жумладан, коррупцияни келтириб чиқарувчи сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этиш юзасидан Ҳисоб палатаси томонидан давлат ташкилотларига кўрсатмалар киритилди.


Бошқа янгиликлар
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_f3c009b9c3443b252646fc13.jpg)
Маҳаллий бюджетларнинг 2024 йил ижроси тўғрисидаги ҳисоботлари ташқи аудити натижалари кенгашларда муҳокама қилинди
2163
16.06.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_7d12a018c2bffe7ffdf7d9cc.jpg)
Рақамли пулларни ривожлантиришнинг иқтисодий имкониятларига бағишланган вебинар
587
04.02.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_1c058345392d808abf76d45c.jpg)
Банклар иштирокида маҳаллаларда аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадли қилиш борасида амалга оширилган ишлар ўрганилди
3292
10.09.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_c733748f82db1af1b56577bc.jpg)
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясида халқаро конференция бўлиб ўтди
535
28.11.2025
Ҳисоб палатасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Мурожаатномасини ўрганишга бағишланган иқтисодий ўқиш ўтказилди
1879
04.01.2026