10.07.2025
Осиё тараққиёт банки билан муносабатлар фаол ривожланмоқда
Ҳозирда Ҳисоб палатаси халқаро молиявий тузилмалар орасида энг фаол ҳамкорлик алоқаларини ривожлантираётган ташкилотлардан бири – бу Осиё Тараққиёт Банки (ОТБ) ҳисобланади.

Ҳисоб палатасида ОТБнинг Ўзбекистон бўйича операцион фаолият раҳбари М. Ғуломов бошчилигидаги экспертлар гуруҳи билан учрашув бўлиб ўтди.
Унда томонлар Ўзбекистонда давлат молиявий назорат тизимини такомиллаштириш доирасида ўзаро ҳамқорлик алоқаларини ривожлантриши юзасидан муҳокамалар ўтказди.
Учрашувда Ҳисоб палатаси раисининг биринчи ўринбосари М. Абдуллаев ушбу идорадаги трансформацион жараёнлар ҳамда истиқболдаги режалар юзасидан маълумот берди. Аввалги молиявий текширишлардан илғор халқаро стандартлар асосида аудит ўтказишга ўтилгани таъкидланди. Ҳисоб палатаси ҳозирда профессионал хулоса берувчи ташкилотга айланди.
Халқаро тажриба асосида аудитнинг самарадорлик, мувофиқлик, молиявий, стратегик ва IT стандартлари ҳамда уларни ўтказиш қўлланмалари ишлаб чиқилиб, 35 та идоравий ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди.
Қолаверса, куни кеча Ҳисоб палатаси ОТБ билан ҳамкорликда мамлакатимизда амалга оширилаётган муҳим лойиҳалардан бирини “пилот” тажриба тариқасида аудитан ўтказди.
Учрашув якунида давлат молиявий назорат тизимини такомиллаштириш, жумладан, ташқи аудит жараёнини рақамлаштириш ҳамда кадрлар салоҳиятини ошириш юзасидан ОТБ ва Ҳисоб палатаси ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамланишига келишилди.
Бошқа янгиликлар
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_87c989ec31934dec90aeffc9.jpg)
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан бюджет маблағларини сарфлаш борасида амалга оширилган ишлар
3648
03.07.2025
Озарбайжон Ҳисоб палатаси вакили Тошкентдаги халқаро конференция ва икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини юқори баҳолади
771
23.05.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_1b49450df6e1a5c0310cc667.jpg)
Жорий йилнинг 1-чорагида Ҳисоб палатаси томонидан Наманган вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар комплекс баҳолашдан ўтказилди.
1019
27.04.2026
Ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурлари бўйича семинар
2153
07.09.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_34ca8b5cd7ed4a66ac391b33.jpg)
Қирғизистонлик аудиторлар: “Тошкентдаги конференция янги даврни бошлаб беради”
688
25.05.2026