15.06.2025
Ислоҳотлар натижадорлиги, ҳудудларда ишларнинг бориши, аҳолини қийнаётган масалаларга бағишланган йиғилишда Президент томонидан Ҳисоб палатасига берилган топшириқлар
Жорий йилнинг 16 июнь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижадорлиги, ҳудудларда ишларнинг бориши, аҳолини ўйлантираётган масалаларга ечим топиш юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилиш бошида жорий йилнинг беш ойидаги иқтисодий-ижтимоий кўрсаткичлар қайд этилди. Бу даврда саноат 6,4 фоиз ўсган, экспорт миқдори 18 фоиз, хорижий инвестициялар 46 фоиз ошган. Қиймати 3 миллиард долларлик 2 минг 500 дан зиёд янги қувват ишга тушган. 2 миллион 400 минг одам даромадли бўлган.
Йиғилишда тизимли масалалар ҳудудлар ва тармоқлар кесимида таҳлил қилиниб, камчиликлар кўрсатиб ўтилди. Шу боис ижро интизомини мустаҳкамлаш, аҳоли муаммолари билан ишлаш бўйича янги тизим йўлга қўйилиши белгиланди.
Бундан буён ижро интизомига Ҳисоб палатаси масъул бўлиб, унинг ваколатлари кенгайтирилиши Президентимиз томонидан белгиланди.
Энди Ҳисоб палатаси қарорлар билан берилган маблағларнинг фақатгина тўғри сарфланиши эмас, балки қандай самара бергани ва аҳоли бундан қанчалик рози бўлганини ҳам ўрганади.
Ҳисоб палатаси ҳар бир қарор ижроси натижадорлигини таҳлил қилиб, заиф нуқталар, раҳбарлар ва ишламаётган тизимлар бўйича ўз таклифини ҳар ойда Президентга киритади.
Шу билан бирга, Ҳисоб палатасига бир ой ичида Тошкент шаҳрида ўзини оқлаган “Халқ назорати” электрон порталини бутун республикада ишга тушириш топширилди. Ушбу портал орқали аҳоли қурилиш, ободонлаштириш ва инфратузилма муаммоларини суратга олиб ва аниқ манзилини кўрсатган ҳолда мобил илова орқали юборади. Масалаларнинг қанчалик тез ва сифатли ҳал этилишига қараб, ҳокимлар фаолияти кунлик баҳолаб борилиши кўрсатиб ўтилди. Бу тизим мурожаатларнинг ягона платформаси бўлади ва унга барча вазирлик, идора, ҳокимликлар уланади.
Йиғилишда муҳокама қилинган масалалар юзасидан Президент маслаҳатчилари, Ҳукумат аъзолари, вазирлар ва ҳокимлар ахборот берди.

Бошқа янгиликлар
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_47886fe23e19760fc2206c69.jpg)
БАЙРАМ ТАБРИГИ
384
17.02.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_f3c009b9c3443b252646fc13.jpg)
Маҳаллий бюджетларнинг 2024 йил ижроси тўғрисидаги ҳисоботлари ташқи аудити натижалари кенгашларда муҳокама қилинди
1540
16.06.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_59f9fe201a2ae32278204101.png)
Латвия Олий аудит органи вакили Валентин Персанс ва Зане Винтере: Аудитни рақамлаштириш истиқболлари ҳақида
151
24.05.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_290d60d01c00bee880ecad07.jpg)
Ўзбекистон – Венгрия Олий аудит органлари Ишчи гуруҳининг учрашуви
1539
28.07.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/27151d48-0f60-0f79-41a2-a45d0b89f967.jpg)
Тежамкорлик ва барқарорликни таъминлашга бағишланган семинар
1402
05.02.2025