06.03.2026
БАЙРАМ ТАБРИГИ
Ҳурматли азиз ва муҳтарама хотин-қизлар!

8-март - Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси жамоаси Сизларни чин қалбдан самимий муборакбод этади.
Аёл - меҳр-муҳаббат, гўзаллик, садоқат ва ҳаёт давомийлигининг тимсолидир. Сизларнинг донолигингиз, матонатингиз ва фидокорона меҳнатингиз жамиятимиз тараққиёти, оилаларимиз мустаҳкамлиги ҳамда келажак авлод тарбиясида беқиёс аҳамият касб этади.
Бугунги кунда мамлакатимизда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, уларнинг жамиятдаги ўрни ва нуфузини янада мустаҳкамлаш, илм-фан, иқтисодиёт ва давлат бошқаруви соҳаларидаги фаол иштирокини қўллаб-қувватлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси жамоаси юртимиз равнақи йўлида самарали фаолият юритаётган барча хотин-қизларга ўзининг юксак ҳурмат ва эҳтиромини билдиради.
Ушбу қутлуғ айёмда Сизларга мустаҳкам соғлиқ, оилавий бахт, файзу барака ва ишларингизда улкан муваффақиятлар тилаймиз. Ҳаётингиз доимо қувонч, меҳр ва эзгуликларга тўла бўлсин.
8-март - Халқаро хотин-қизлар куни муборак бўлсин!
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси жамоаси

Бошқа янгиликлар
Сунъий интеллект технологияларига бағишланган ўқув-амалий семинар
3029
15.12.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_6973b2a46c399c1a3c134856.jpg)
САМИМИЙ ҚУТЛОВЛАР
4371
18.12.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_c9282825978461354603d927.jpg)
Фискал шаффофлик бўйича халқаро ҳисоботда Ҳисоб палатаси фаолияти ижобий баҳоланди
327
27.08.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_394da599ceffca80b168e4df.jpg)
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигида давлат молиявий назоратини кучайтириш масалалари муҳокама қилинди
804
08.05.2026
Ҳисоб палатасига Словения Республикаси Олий аудит органи делегацияси ташриф буюрди
823
25.04.2026