13.01.2026
Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан табрик
Ҳурматли Ватан ҳимоячилари! 14-январь — Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси жамоаси Сизларни чин қалбдан самимий муборакбод этади!

Ватан тинчлиги ва осойишталигини таъминлаш, халқимиз хавфсизлиги ва давлатимиз мустақиллигини ҳимоя қилиш йўлида фидокорона хизмат қилаётган ҳар бир ҳарбий хизматчи, ҳуқуқ-тартибот органлари ходими ва барча ҳимоячиларимизга чуқур миннатдорлик билдирамиз. Сизларнинг мардонавор хизматларингиз, юксак масъулиятингиз ва Ватанга садоқатингиз юртимиз тинч ҳаётининг мустаҳкам кафолатидир.
Бугунги кунда мамлакатимиз Қуролли Кучлари салоҳиятини мустаҳкамлаш, ҳарбий хизматчилар учун муносиб шароитлар яратиш ва ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Ушбу жараёнларда Сизларнинг фидойилигингиз ва садоқатингиз алоҳида эътирофга лойиқдир.
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси жамоаси Ватан равнақи ва давлатимиз барқарорлиги йўлида амалга оширилаётган эзгу ишларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга, ўз фаолияти орқали мамлакат тараққиётига муносиб ҳисса қўшишда давом этади.
Ушбу қутлуғ кунда Сизларга мустаҳкам соғлиқ, оилавий бахт, хизмат фаолиятингизда омад ва янги ютуқлар тилаймиз. Ватанимиз осмони доимо мусаффо, юртимиз тинч бўлсин!
Ватан ҳимоячилари куни муборак бўлсин!
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси жамоаси

Бошқа янгиликлар
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_97068a092541ecf6a23d6798.jpg)
Ўзбекистон Президенти ЕОИИ саммитида иштирок этди
1334
26.06.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_6fce33862eb98f56d2363cab.jpg)
Ҳисоб палатаси ШҲТга аъзо мамлакатлар Олий аудит органлари раҳбарларининг учрашувида иштирок этди
1149
14.04.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_48566d33c405db9a740c1a5d.jpg)
БАЙРАМ ТАБРИГИ
2207
04.12.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_3f9a058ed20c10183638ce10.png)
Бирлашган араб амирлиги делегацияси: “Ўзбекистон Республикаси бизда жуда ижобий таассурот қолдирди.”
194
26.05.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_136b917c43f48488726efcc4.jpg)
Қишлоқ ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилигини қоплаш ҳолати таҳлил қилинди
2190
23.09.2025