04.12.2025
БАЙРАМ ТАБРИГИ
Азиз Ватандошлар! Юртимиз тараққиётининг мустаҳкам таянчи ва ишончли ҳуқуқий пойдевори бўлган Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 33 йиллиги билан Сизларни самимий муборакбод этамиз.

Бош Қонунимиз мустақиллик йилларида давлат бошқарувини модернизация қилиш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини юксак қадрлаш, кучли фуқаролик жамиятини шакллантириш ҳамда иқтисодий ислоҳотларни изчил амалга оширишда муҳим йўналиш бўлиб хизмат қилиб келмоқда.
Янги Ўзбекистон Конституциясидаги “Инсон – жамият – давлат” тамойили бугун барча соҳаларда адолат, халқпарварлик ва очиқлик тамойиллари қарор топишининг бош мезонига айланган.
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси ҳам Конституциямизда белгиланган вазифалар ҳамда демократик тамойиллар асосида давлат молиявий назоратини такомиллаштириш, бюджет маблағларининг мақсадли, оқилона ва самарали сарфланишини таъминлаш йўлида изчил фаолият юритмоқда.
Бизнинг асосий мақсадимиз — халқимиз манфаатларига хизмат қиладиган самарали ва масъулиятли давлат молиявий бошқарувини яратишга ҳисса қўшишдир.
Ушбу қутлуғ сана муносабати билан Сизларга мустаҳкам соғлиқ, хонадонларингизга тинчлик ва файзу барака, Ватанимиз равнақи йўлидаги орзу-интилишларингизга улкан муваффақиятлар тилаймиз.
Ўзбекистонимиз тинч, фаровон ва буюк келажак сари дадил одимлайверсин!
Ҳурмат билан,
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси жамоаси

Бошқа янгиликлар
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_ee962a7c2d66d5f7c92315c1.png)
Ҳисоб палатаси ва ACCA ўртасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди
1730
14.10.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_1915d90a02d1d80db089b05a.jpg)
Ўзбекистон Президенти Осиё тараққиёт банкининг йиллик йиғилиши доирасида ҳамкорликнинг асосий йўналишларини белгилаб берди
324
04.05.2026
Венгрия Олий аудит органи аудиторлари томонидан Ҳисоб палатаси учун вебинар ўтказилди
2106
11.12.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_3a3f756dc577ee6fa1bb4538.jpg)
Президентимиз футбол бўйича миллий терма жамоа аъзолари билан учрашди
138
23.05.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_19ef958e33e7204b96fe2908.jpg)
Ҳисоб палатасининг 2024 йилги фаолияти бўйича ҳисоботи
2398
29.09.2025