Сайтнинг эски таҳририга ўтиш

Ўзб

28.08.2025

Ситуацион марказлар фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича амалий семинар

Жорий йилнинг 23 июль куни Давлатимиз Раҳбари томонидан Ҳисоб палатасининг “Масофавий аудит” автоматлаштирилган ахборот тизими орқали риск таҳлилларини олиб бориш ва бюджет маблағларини самарали ишлатилишини таъминлашни янада кучайтириш вазифаси юкланган.

Шундан келиб чиқиб, бюджетдан йирик маблағ олувчи 22 та вазирлик ва идораларда ‘Ситуацион марказлар’ фаолияти самарадорлигини ошириш масалаларига бағишланган ўқув-амалий семинари ўтказилди.


Соғлиқни сақлаш вазирлигида бўлиб ўтган ушбу тадбирда масъул вазирлик ва идоралар раҳбарларининг тегишли ўринбосарлари, тизимдаги ички аудит, комплаенс назорати хизматлари ва Ситуацион марказлар раҳбарлари иштирок этди.


Семинарда Ситуацион марказлар фаолиятини ташкил этиш, мавжуд муаммоларни ҳал этиш ва иш жараёнларини такомиллаштириш механизмлари муҳокама этилди.


Ҳисоб палатасининг “Масофавий аудит” автоматлаштирилган ахборот тизими ҳамда вазирлик ва идораларнинг ички назорат тизимлари самарадорлиги таҳлил қилинди.


Ҳисоб палатаси раиси ўринбосари А. Аллаберганов ушбу Ситуацион марказларни ҳақиқий вазирликлар дастурлари бир жойда боғланадиган, барча дастурларни кўриб тахлил қилиб борадиган ва муҳим қарорлар қабул қилишда маълумотларидан тезкор фойдаланиб бориладиган марказга айлантириш муҳимлигини таъкидлади.


Вазирликлар ва идораларда Ҳисоб палатаси томонидан тақдим этилган рискларни ўрганиш ҳолатларига қаттиқ эътибор қаратиш кераклиги айтилди.


Ҳисоб палатаси раиси ўринбосари С. Мирзаев Масофавий назорат маркази томонидан вазирликларнинг Ситуацион марказларга юборилаётган риск- таҳлиллар ўз вақтида ўрганилиши ва натижалар бўйича тезкорлик ьилан муносабат билдирш муҳим масала эканлигини таъкидлади.


Ситуацион марказлар фаолияти самарадорлигини ошириш, риск тахлиллар қамровини кенгайтириш ва аниқлик даражасини ошириш бўйича кўп томонлама фикр алмашилди.


Тадбир конструктив форматда бўлиб ўтди.


img-0
img-1