23.05.2026
“Ахборот технологиялари аудити: рақамли муҳитда ахборот тизимларини баҳолаш, рискларни бошқариш ва назорат механизмлари” мавзусида конференциянинг биринчи параллел сессияси бўлиб ўтди
2026 йил 22–23 май кунлари Тошкент шаҳрида ташкил этилган “Аудит жараёнларини рақамлаштириш ва катта ҳажмли (Big Data) маълумотларни сунъий интеллект орқали таҳлил қилиш” мавзусидаги халқаро конференция доирасида биринчи параллел сессия ўз ишини якунлади.
Мазкур сессия Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат аудити ва молиявий назорат тизимини такомиллаштиришга оид фармон ва топшириқлари ижроси доирасида ташкил этилган бўлиб, у давлат аудит соҳасида сунъий интеллект ва рақамли технологияларни жорий этиш бўйича халқаро тажриба алмашишга қаратилган.
Биринчи параллел сессия “Иқтисодиётимиз драйвери – ‘5 миллион сунъий интеллект етакчилари’ дастурининг амалдаги ижроси” мавзусига бағишланди. Сессия доирасида сунъий интеллектни таълим тизимига интеграция қилиш, ёш мутахассислар салоҳиятини ошириш ҳамда стартап лойиҳаларни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Сессия ишида Ҳисоб палатаси раҳбарияти вакиллари, Рақамли технологиялар вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги масъуллари ҳамда АЗОСАИ ва ИНТОСАИ халқаро ташкилотлари вакиллари иштирок этди. Шунингдек, АЗОСАИга аъзо давлатларнинг олий аудит органлари ёш аудиторлари ҳам фаол қатнашди.
Муҳокамалар давомида давлат аудити соҳасида рақамли трансформациянинг амалий жиҳатлари, сунъий интеллект технологияларидан самарали фойдаланиш, Big Data таҳлили асосида қарор қабул қилиш тизимини такомиллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Сессия якунида иштирокчилар томонидан билдирилган таклиф ва ташаббуслар халқаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, шунингдек, ёш аудиторларнинг рақамли таҳлил кўникмаларини ривожлантиришга хизмат қилиши таъкидланди.
Бошқа янгиликлар
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_febc18d4b6f72531caabf8f9.jpg)
Покистонлик аудиторлар: “Рақамли давлат аудитида халқаро тажриба ва ўзаро фикр алмашиш муҳимдир.”
760
26.05.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_287ef3a2922143be6a50f67d.jpg)
ТАЙИНЛОВ
629
08.10.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_f5bd28d7db17cbda4cd944c0.jpg)
Коррупцияга қарши курашиш бўйича ички назорат тизимлари аудитдан ўтказилди
2831
02.10.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_552cbbaafc5ca2676ab46af1.jpg)
Давлат идораларида ижро интизомига бағишланган ўқув семинарлар бошланди
613
13.07.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_42dcbb49f67ce45f1f045b00.png)
Ўзбекистон ва Озарбайжон етакчилари Олий давлатлараро кенгашнинг иккинчи йиғилишини ўтказдилар
1871
03.07.2025