01.06.2026
Ўзбекистон Ҳисоб палатаси вакиллари Минск шаҳридаги халқаро семинарда иштирок этди
Жорий йилнинг 28–29 май кунлари Беларусь Республикасининг Минск шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Олий аудит органлари иштирокида “Давлат аудити фаолиятини рақамлаштириш, IT-технологиялар ва сунъий интеллектдан фойдаланиш” мавзусида халқаро семинар бўлиб ўтди.

Ушбу тадбирда Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси вакиллари иштирок этди. Семинар давлат аудити соҳасида рақамли трансформация жараёнларини чуқурлаштириш, сунъий интеллект ва замонавий IT-технологияларни аудит амалиётига жорий этиш, шунингдек, Олий аудит органлари ўртасида ўзаро тажриба алмашиш мақсадида ташкил этилган.
Тадбир доирасида иштирокчилар учун сунъий интеллект технологияларидан давлат аудитида фойдаланиш, ахборот технологиялари соҳасида давлат дастурлари аудитини амалга ошириш, рақамли трансформация самарадорлигини баҳолаш ҳамда аудит жараёнларида инновацион ёндашувларни қўллашга бағишланган ўқув сессиялари ўтказилди.
Шунингдек, семинар иштирокчилари Беларусь Республикасининг Юқори технологиялар парки фаолияти билан танишиб, рақамли ечимлар, замонавий таҳлил платформалари ҳамда инновацион IT-инфратузилмаларнинг давлат бошқарувида қўлланилиши бўйича амалий тажрибаларни ўрганди.
Халқаро семинар давлат аудити соҳасида халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш, рақамли аудит бўйича илғор тажрибаларни ўрганиш ҳамда мамлакатимизда давлат молиявий назорати тизимини янада такомиллаштиришда муҳим аҳамият касб этади.
Таъкидлаш лозим, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси томонидан халқаро тажрибаларни ўрганиш, IT-аудит ва сунъий интеллект технологияларини давлат аудитига кенг жорий этиш бўйича изчил ишлар амалга оширилмоқда. Бу эса давлат молиявий назорати тизими самарадорлигини ошириш ва замонавий рақамли аудит механизмларини ривожлантиришга хизмат қилади.



Бошқа янгиликлар
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_ee962a7c2d66d5f7c92315c1.png)
Ҳисоб палатаси ва ACCA ўртасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди
2321
14.10.2025
Ҳисоб палатасида 20 та стратегик давлат корхоналари фаолияти самарадорлиги муҳокама қилинди
855
15.06.2026
Хоразм вилоятига Ҳисоб палатаси вакили — Бош инспектор тайинланди
939
28.04.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/e07ccfb3-1677-f18b-e313-35652ce82647.jpg)
Бюджет маблағларидан мақсадли фойдаланиш бўйича амалий семинар
1903
21.01.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_a83293bcc3eafcb8a42cdedb.jpg)
БАЙРАМ ТАБРИГИ
2984
08.12.2025