25.05.2025
Давлат бюджетининг 2024 йилдаги ижроси тўғрисидаги ҳисобот ташқи аудитдан ўтказилди
Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 167-моддаси ҳамда “Ўзбекистон Республикасининг Ҳисоб палатаси тўғрисида”ги Қонунининг
24-моддасига асосан Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2024 йилдаги ижроси тўғрисидаги йиллик ҳисобот ташқи аудит ва баҳолашдан ўтказилди.

Ҳисоботни ташқи аудит ва баҳолашдан ўтказиш Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Ғазначилик қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, Марказий банк ҳамда бошқа тегишли ташкилотларнинг маълумотлари асосида амалга оширилди.
Аудит якунлари бўйича Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2024 йилдаги ижроси тўғрисидаги ҳисоботи бўйича Ҳисоб палатасининг тегишли хулосаси тайёрланди.
Ўтказилган аудит ва баҳолаш якуни бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2024 йилдаги ижроси тўғрисидаги ҳисоботларда аниқланган хато ва камчиликларни бартараф этган ҳолда тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига киритиш тавсия этилди.
Шу билан бирга Қорақалпоғистон Республикаси бюджетининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг ижроси тўғрисидаги йиллик ҳисоботни ташқи аудитдан ўтказиш ва баҳолаш натижалари юзасидан тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига хулосалар тақдим этилди.

Бошқа янгиликлар
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_01cbf5ea35eaf722963c1dcc.jpg)
Ўзбекистон Ҳисоб палатаси делегацияси Латвия Республикаси Сеймига ташриф буюрди
342
18.08.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_87c989ec31934dec90aeffc9.jpg)
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан бюджет маблағларини сарфлаш борасида амалга оширилган ишлар
3648
03.07.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_ff8c6fb7e81fe4fbfa8b6af2.jpg)
ҲУДУДИЙ ИЖТИМОИЙ ВА ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ИНФРАТУЗИЛМАНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ДАСТУРЛАРИ ИЖРОСИ ТАҲЛИЛИ НАТИЖАЛАРИ
813
13.05.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_ccd8c89371cd1a1162201006.jpg)
Чехия Республикаси делегацияси вакилларининг Ўзбекистон ҳақида фикрлари (Люси Бурианова, Вероника Трасакова)
727
24.05.2026
Ўзбекистон ва Озарбайжон Олий аудит органлари ўртасидаги ҳамкорлик тобора ривожланмоқда
531
27.08.2026