10.11.2025
Байрам табриги
Ҳурматли Ватандошлар! Сиз азизларни бугунги қувончли сана – Касаба уюшмалари куни билан самимий самимий муборакбод этамиз.

Бу йил Ўзбекистон касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллиги нишонланаётгани барчамиз учун улкан рамзий маънога эга.
Сўнгги йилларда Давлатимиз Раҳбари томонидан амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида юртимиз касаба уюшмалари ҳақиқий оммавий фуқаролик институтига айланди ва ҳалқимиз орасида шуҳрат қозонди.
Бугун касаба уюшмаларимиз ўз сафларида 8 миллионга яқин аъзони бирлаштирди. Бу улкан ютуқдир! Улар меҳнаткашларимизнинг ҳуқуқ ва манфаатларни ҳимоя қилиш, тенглик ва адолат тамойилларини кенг тарғиб қилиш йўлида барчамизга ўрнак бўлиб келмоқда.
Қолаверса, Янги Ўзбекистоннинг касаба уюшмалари ижтимоий дастурларимизни амалга ошириш, ёшлар бандлигини таъминлаш, муҳтарама аёлларимиз манфаатларини ҳимоя қилишда улкан жонбозлик кўрсатиб келмоқда.
Меҳнат муносабатларини такомиллаштиришда касаба уюшмалари давлат идоралари билан самарали ҳамкорлик қилиб келаётганининг барчамиз гувоҳимиз.
Ҳурматли Ҳамюртлар!
Сиз азизларни яна бир бор бугунги қувончли кун – Касаба уюшмалари куни билан табриклаймиз. Сизларга мустаҳкам сиҳат-саломатлик, хонадонларингизга файзу барака, шарафли меҳнатларингизга янги ютуқлар тилаймиз.
Ҳурмат билан,
Ҳисоб палатаси жамоаси

Бошқа янгиликлар
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_d9d2a8f0c6cc6276efcf7f65.jpg)
Етказилган мулкий зарарларни компенсация қилиш аудити
1130
25.03.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_31b8131d0f85af086670a56b.jpg)
Венгрия давлати Олий Аудит органи вакили Кристоф Ковач: "Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси — намунавий иш олиб бораётган аудит ташкилоти"
767
24.05.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_29f00cbd938976c3a73b201e.jpg)
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасидаги вакант лавозимларга танлов ўтказиш бўйича ЭЪЛОН
10348
29.09.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_a7a07a236ea92771e679466a.jpg)
Сув хўжалиги вазирлигида рақамлаштириш ишлари бўйича муҳокамалар
2128
01.09.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_3b32a000cc64b771c8aababd.jpeg)
БАЙРАМ ТАБРИГИ
930
19.03.2026